11- мавзу Банкларда асосий воситалар хисоби. 1- масала


Download 13.68 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi13.68 Kb.
#1406791
Bog'liq
11 мавзу банкларда сасосий воситалар


11- мавзу Банкларда асосий воситалар хисоби.
1- масала.
“Пахтабанкнинг амалиёт бўлими“ “Алп-Жамол” фирмасидан хар бири 400000 сўмлик 2 та комьпютер ва 3млн. сўмлик “ Нексия” автомобилини сотиб олди (мижозга шу банкда хизмат кўрсатилади). Автомобиль ва 1 дона фойдаланишга топширилди. Далолатномага асосий компьютерни ўрнатиш ва ишчи ҳолатига келтириш билан боғлик харажатлар 15000 сўмни ташкил этди.
Топшириқ:

  1. Компьютерни баланс қийматини аниқланг;

  2. Бухгалтерия ўтказмаларини тузинг.



2-масала.
Тижорат банки бошланғич қиймати 3 млн. сўм бўлган “Нексия” автомобили учун йиллик 20 фоиз миқдорида биринчи ой учун эскириш (амортизация) суммасини ҳисоблади.
Топшириқ:

  1. Эскириш (амортизация) суммасини аниқланг;

  2. Бухгалтерия ўтказмасини беринг;

  3. Қандай холларда ва қандай манбалар ҳисобидан қўшимча эскириш суммаси ҳисобланишини айтиб беринг.



3- масала.
Бошланғич қиймати 300 минг сўм бўлган банкнинг асосий воситалари 250 минг сўмга сотилди. Асосий воситаларнинг эскириш суммаси –100 минг сўм. ҚҚС -10000 сўм.
Топшириқ:

  1. Асосий воситани сотишдан кўрилган молиявий натижани аниқланг;

  2. Бухгалтерия ўтказмаларини беринг.



4-масала.
Тижорат банки шартномага асосан олдиндан тўлов шарти билан 1 млн. сўмлик номоддий активларни сотиб олди. Фойдаланиш жараёнида йиллик 10 фоиз миқдорида уч ой давомида эскириш суммаси ҳисоблаб борилди.
Топшириқ:

  1. Тегишли бухгалтерия ўтказмаларини тузинг;

  2. Эскириш суммасини ҳисобланг ва бухгалтерия ўтказмасини тузинг.

Download 13.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling