11- мавзу Банкларда асосий воситалар хисоби. 1- масала
Download 13.68 Kb.
|
11 мавзу банкларда сасосий воситалар
11- мавзу Банкларда асосий воситалар хисоби. 1- масала. “Пахтабанкнинг амалиёт бўлими“ “Алп-Жамол” фирмасидан хар бири 400000 сўмлик 2 та комьпютер ва 3млн. сўмлик “ Нексия” автомобилини сотиб олди (мижозга шу банкда хизмат кўрсатилади). Автомобиль ва 1 дона фойдаланишга топширилди. Далолатномага асосий компьютерни ўрнатиш ва ишчи ҳолатига келтириш билан боғлик харажатлар 15000 сўмни ташкил этди. Топшириқ: Компьютерни баланс қийматини аниқланг; Бухгалтерия ўтказмаларини тузинг. 2-масала. Тижорат банки бошланғич қиймати 3 млн. сўм бўлган “Нексия” автомобили учун йиллик 20 фоиз миқдорида биринчи ой учун эскириш (амортизация) суммасини ҳисоблади. Топшириқ: Эскириш (амортизация) суммасини аниқланг; Бухгалтерия ўтказмасини беринг; Қандай холларда ва қандай манбалар ҳисобидан қўшимча эскириш суммаси ҳисобланишини айтиб беринг. 3- масала. Бошланғич қиймати 300 минг сўм бўлган банкнинг асосий воситалари 250 минг сўмга сотилди. Асосий воситаларнинг эскириш суммаси –100 минг сўм. ҚҚС -10000 сўм. Топшириқ: Асосий воситани сотишдан кўрилган молиявий натижани аниқланг; Бухгалтерия ўтказмаларини беринг. 4-масала. Тижорат банки шартномага асосан олдиндан тўлов шарти билан 1 млн. сўмлик номоддий активларни сотиб олди. Фойдаланиш жараёнида йиллик 10 фоиз миқдорида уч ой давомида эскириш суммаси ҳисоблаб борилди. Топшириқ: Тегишли бухгалтерия ўтказмаларини тузинг; Эскириш суммасини ҳисобланг ва бухгалтерия ўтказмасини тузинг. Download 13.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling