11. Лойиҳа тушунчаси ва унинг моҳияти. Лойиҳалар турлари


Download 26.27 Kb.
bet1/4
Sana09.05.2023
Hajmi26.27 Kb.
#1448235
  1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu


11. Лойиҳа тушунчаси ва унинг моҳияти. Лойиҳалар турлари.


11.1.Лойиҳа ва лойиҳа даври тушунчалари.

Кенг маънода, маълум бир лойиҳа хам инвестиция объекти бўлиши мумкин. "Лойиҳа" - лотинча "projectus" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "ният", "қасд", "фикр" ёки "ўй" маъноларини беради [16]. Инвестиция тушунчаси сингари "лойиҳа" тушунчаси хам турлича талқин қилинади. Масалан, маълум миқдорда ўз маблағига эга бўлган хусусий корхона раҳбари ўз таклифини оғзаки тарзда баён килди. Бу таклифга кўра, у тижорат банкидан кредит олиб, қурилиш ташкилоти билан шартнома тузмоқчи ва офислар учун мўлжалланган бинолар қуриб, уларни сотиш эвазига кредит ва унга ҳисобланган фоизларни сўндиришни ҳамда маълум микдорда фойда олишни жараёнларга, кўзлаяпти. Бошқа бир хўжалик юритувчи субъект, масалан пахта тозалаш заводи эса эскирган ускуналарини уларнинг замонавий русумларига алмаштиришни режалаштирган. Лекин, бу масала оғзаки эмас, балки кўп жилдли ҳужжатлар, шу жумладан ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан асосланган. Хўш, мазкур келтирилган мисолларни "лойиҳа", деб аташ мумкинми?


Бу саволга жавоб бериш учун "лойиҳа", уни амалга ошириш ва унинг самарадорлиги тўғрисидаги тасаввурларга аниқлик киритишимиз зарур. Биз лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини ундан кўзланган мақсадларга эришиш сифатида тушунамиз. Шундай экан, бунинг учун маълум бир иқтисодий субъектлар (масалан, бир ёки бир нечта корхона) муайян тадбирларни (фаолиятларни) амалга оширишлари лозим бўлади. Шундан сўнг, яъни бу тадбирлар (ўрнатилган муддатлар ва ўрнатилган тартибда) амалга оширилганидан кейингина белгаланган мақсадларга эришиш мумкин.
Бу лойиҳани - маълум бир мақсадларга эришишни таъминловчи тадбирлар (ишлар, хизматлар, бошқарув операциялари ва қарорлари) мажмуаси сифатида таърифлашга асос бўлади. Лекин, бу ягона таъриф эмас. Замонамизнинг иқтисодчи олимлари ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш масалалари билан шуғулланувчи турли ташкилотлар мутахассислари томонидан унга турлича таьрифлар берилган. АҚШ Лойиҳаларни Бошқариш Институти мутахассислари уни қуйидагича таърифлайди: "Лойиҳа муайян бошланғич маълумотлар ва ижро усулини тақозо қилувчи, талаб килинадиган натажаларга (мақсадларга) эга маълум бир вазифани билдиради"1.
Шунингдек, унинг "Лойиҳа - бу натижалар сифатига қўйилган талаблар, харажатлар ва ресурсларнинг эхтимолли чегаралари ва махсус ташкил этиш оркали алоҳида тизимни вақт жиҳатидан чегараланган мақсадли ўзгартиришдир", деган таърифи хам мавжуд2. Таърифдаги "алохида тизим" сўз бирикмаси лойиҳанинг яхлитлигини ва бошка фаолиятлар билан чегараланганлигини кўрсатибгина қолмасдан, балки унинг оддий ишлаб чиқаришдан фарқли ўлароқ такрорланмас-ягоналигини (факат унгагина хос бўлган жиҳатларга эгалигини) англатади.
Хулоса қилиб айтганда, инвестициявий лойиҳалаштириш инвестиция лойиҳаси хаёт даврининг дастлабки босқичида - инвестиция олди босқичида амалга оширилади ва кейинги босқич - инвестиция босқичига ўтиш, яъни инвесторга инвестиция кириташ учун асос бўлади. Шулардан келиб чикиб, айтиш мумкинки юқорида инвестициявий лойиҳалаштиришнинг замонавий инвестиция жараёнларидаги ўрни билан биргаликда инвестиция лойиҳаси ҳаёт даврининг дастлабки босқичи - инвестиция олди босқичи тўғрисида ҳам сўз юритилди. Тадқиқотнинг мантиқий изчиллигига риоя килган ҳолда, кейинги бобда инвестиция лойиҳасининг хаёт даври ва уни бошқариш асослари батафсил ёритиб берилган.
Умумий тарзда олганда лойиха - бу муайян максадни кўзлаган, корxона фаолиятини ўзгартириш тўгърисидаги маxсус тарзда расмийлаштирилган таклифдир.
Инвеститсиявий лойиха - чекланган вакт ва чекланган ресурслар билан муайян максадга эришиш учун йўналтирилган, ўзаро богълик ва мувофиклашитирилган ташкилий, теxник ва инвеститсиявий тадбирлар мажмуасидир.
Лойиха сифатида кўп нарсани кабул килиш мумкин: элеватор куриш, махсулот ишлаб чикаришнинг янги теxнологиясини ишга тушириш, ўкув семинарларини ўтказиш, тракторни таъмирлаш ва х. Бундай тадбирларнинг барчаси бир катор умумий белгиларга эга:
- улар муайян ва аник белгиланган максадга эришиш учун йўналтирилган;
- бир катор ўзаро богълик хатти-харакатларни амалга оширишни назарда тутади;
- бошланиш ва тугалланиш вакти аник белгиланган бўлади;
- ресурсларнинг чекланганлиги ва ташки шароитларнинг мавжудлиги билан (институтсионал, иктисодий, хукукий ва х.) тавсифланади;
- ресурсларни киритиш ва натижа олиш жараёнлари ўзаро богъланган, бунда бир марталик кўйилмалар (вактнинг чекланганлиги) узок вакт давомида натижаларга ўз таъсирини кўрсатади;
- хар бири такрорланмас шароитларга эга ва ўзига xос.
Санаб ўтилган белгилар лойихаларни бошка турдаги тадбирлардан фарклаш имконини беради; уларнинг мавжудлиги тадбирни лойиха сифатида эътироф этилишига имкон беради.
Лойихаларни, одатда, тактик ва стратегик лойихаларга ажратадилар. Стратегик лойихаларга мулкчилик шаклининг ўзгаришини назарда тутадиган лойихалар киради. Тактик лойихаларга эса ишлаб чикарилаётган махсулот хажмини ўзгариши, махсулот сифатини ошиши, ускуналарни замонавийлаштириш билан богълик лойихалар киради.
Мазкур лойихага нисбатан инвестициявий фаолиятни тартибга солиш жараёни лойиха даври деб аталмиш шаклда расмийлаштирилади, у куйидаги боскичлардан иборат бўлади:
1. Лойихани ифодалаш (айрим холларда «идентификатсиялаш» атамаси кўлланилади).
2. Лойихани ишлаб чикиш (тайёрлаш).
3. Лойиха экспертизаси.
4. Лойихани амалга ошириш.
5. Натижаларни бахолаш.



Download 26.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling