УРДУ Жисмоний Маданият факультети 172-хқ талабаси Одамбоева Азизанинг Спорт психологияси фанидан тайёрлаган амалий иши ҲАЁЛ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ - Режа:
- Ҳаёл тўғрисида умумий тушунча
- Ҳаёл турлари ва ҳусусиятлари
- Ҳаёл жараёнларининг физиологик асослари
- Ҳаёл шакллари тўғрисида тушунча
- Таянч сўз ва иборалар:
- Пассив, актив, ижодий, орзу, туш, фантазия, агглютинация, гиперболизация.
1. Ҳаёл тўғрисида умумий тушунча - Психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидаи бири ҳисобланиб, у инсоний ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади.
- Хаёлнинг билиш жараёни сифатидаги асосий вазифаси шундан иборатки, у амалий фаолият бошланмасдан туриб, унинг маҳсулини олдиндан тасаввур қилиш ва уларнинг тимсоллар тариқасида вужудга келтиришдан иборатдир.
- Хаёл билиш жараёнлари билан узвий алоқада ҳукм суради, уларни акс эттириш имкониятининг тўлароқ рўёбга чиқишига ёрдам беради. Айниқса, у тафаккур билан бсвосита алоқада бўлади, худди шу боисдан уларнинг ҳар иккаласи ҳам башорат қилиш, олдиндан пайқаш, сезиш, истиқбол режасини тузиш имкониятига эга. Шунинг учун улар ўртасида бир қатор ўхшашликлар ва айрим фарқлар мавжуддир.
- Бу ҳолат қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
- 1) хаёл тафаккур сингари муаммоли вазиятда, масала ва топшириқлар ечиш жараёнида туғилади;
- 2) янги ечим, усул, восита қидиришда ва уларни саралашда умумийлик мавжуд;
- 3) хаёлнинг ҳам, тафаккурнинг ҳам пайдо бўлиши шахснинг эҳтиёжларига бевосита боғлиқ;
- 4) эҳтиёжларни қондиришнинг дастлаб хаёлий образлари яратилади, унинг натижасида вазиятни ёрқин тасаввур қилиш имкони туғилади;
- 5) хаёлда олдиндан акс эттириш жонли тасаввурлар тарзида, яққол тимсоллар шаклида вужудга келса, тафаккурда улар умумлашмалар, тушунчалар. билвоситалик хусусияти орқали рўёбга чиқади.
- Хаёлнинг энг аҳамиятли томони шундан иборатки, у тафаккур предметига тааллуқли ҳолатлардаги етишмовчиликда ҳам у ёки бу йўл билан муаммоли вазиятдан енгилроқ чиқиб кетишга муҳим замин ҳозирлайди.
- Инсонда мавжуд нарсаларнинг ички тузилиши, унинг ривожланиши, ўзгариши тўғрисидаги маълумотларнинг етишмаслиги туфайли шахс хаёлга ва фантазияга мурожаат қилади. Чунки, хаёл инсоннинг ақлий зўр беришда, стресс, аффект ҳолатларида асаб тизимининг танглигидан халос этиб, тана аъзолари функциясини тиклайди, ишчанлик қобилятини барқарорлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |