- Инсон қуйидаги холатларда яққол тасаввурдан йироқ бўлган хаёлот оламига кириб бориши мумкин: 1)инсон ҳеч қандай йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган масалалар, муаммолар исканжасидан беркиниш мақсадида; 2) турмушнинг оғир шароитларидан, заҳматларидан ҳимояланиш ниятида; 3)шахсий нуқсонларнинг таъқибидан; 4) ушалган армондан; 5) патологик ҳолатга учраганда; 6)алкоголизм, наркомания ва бошқа вазиятларда. Хаёлот (фантазия) турмушда гавдаланиши мумкин бўлмаган, амалга ошириш имконияти йўқ хатти-ҳаракатлар дастурини намоён этади.
- Юқоридаги мулоҳазалар негизидан келиб чиқувчи хаёлнинг бундай шакли психология фанида пассив хаёл деб номланади. Психологияда актив, ихтиёрий, ихтиёрсиз, тикловчи ва ижодий турлар тўғрисида ҳам муайян маълумотлар мавжуддир.
- Пассив хаёл ихтиёрий ва ихтиёрсиз турларга ажратилганидек, актив хаёл тикловчи ва ижодий кўринишларга бўлинади.
- Ўзининг моҳияти билан тасаввурларга мувофиқ келадиган тасаввурлар, тасвирлар тизимини яратувчи хаёл тикловчи хаёл деб аталади.
- Ижодий хаёл тикловчи хаёлдан фарқли ўлароқ оригинал ва ижодий маҳсулотларда гавдаланувчи янги образларнинг яратилишидан иборат хаёлнинг туридир
- Хаёлнинг муҳим томонларидан бири-унинг ижодиёт ва шахс муносабатининг яхлит ҳолда талқин қилиш хусусиятидир.
- Хаёлнинг аналитик хусусияти бўйича хаёлнинг мазмунини, моҳиятини, предметини, асосан тубдан янги маҳсуллар, янгича образлар, тимсоллар, тасвирлар яратилишидан, атроф-муҳитнинг ифодаси, янги безакли, жилоли эканлигини қайд қилишдан иборатлигидан тан олишдир.
- Хаёл аналитик ҳолатдан ташқари синтетик хусусиятга ҳам эгадир. Хаёлнинг синтетик ҳолати ушбу феноменлар орқали ифодаланади: агглютинация муайян тасаввурларни бир-бирига қўшиб ёки улардан фойдаланиб, нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини яратишдан иборат хаёл феноменидан биридир;
Агглютинация феномени образлар синтезлашув жараёнининг соддароқ кўринишидан бири ҳисобланиб, инсониятнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида рўй-рост яхлитлаштириш имконияти йўқ хилма-хил хислатлар, фазилатлар, сифатлар ва қисмларни акс эттиради. - Агглютинация феномени образлар синтезлашув жараёнининг соддароқ кўринишидан бири ҳисобланиб, инсониятнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида рўй-рост яхлитлаштириш имконияти йўқ хилма-хил хислатлар, фазилатлар, сифатлар ва қисмларни акс эттиради.
- Гиперболизация феномени хаёл образларини ҳамда тасаввур шаклларини ўзлаштириш жиҳатидан яқин агглютинацияга ёндош, ўхшаш психик жараёндир.
- Хаёл жараёнларининг, шу жумладан фантазия образларининг вужудга келиши инсон мияси фаолиятининг маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг функцияси орқалиамалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |