11-мавзу: Корхонанинг инвестицион фаолияти


Download 395.13 Kb.
bet1/6
Sana08.06.2023
Hajmi395.13 Kb.
#1463627
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 Корхона фаолиятининг молиявий натижалари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

И.КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ

“Умумкасбий ва иқтисодий фанлар” кафедраси

Фан: “КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТИ”

Мавзу: Корхона фаолиятининг молиявий натижалари

10-мавзу: Корхона фаолиятининг молиявий натижалари

  • Режа:
  • 10.1.Корхона даромадлари
  • 10.2. Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш
  • 10.3. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш ва даромадни максимал даражасини аниқлаш
  • 10.4. Корхона рентабеллиги

10.1.Корхона даромадлари

  • Даромад — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект ўз фаолияти натижасига кўра оладиган пул ва товар — моддий тушум.
  • Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилашдир.
  • Самара - ишлаб чикарилаётган махсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
  • Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак.

Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.

  • Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
  • Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижасини кўрсатади. Масалан, махсулот ишлаб чиқариш - бошқарув, янги техника ва технологияни жорий этиш, меҳнат сифатини ошириш ва хоказоларнинг натижаси.
  • Иқтисодий самара - материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.
  • Ижтимоий самарадорлик - ишлаб чиқариш самарадорлигининг меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аклий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўкотишни ифодалайди.
  • Самарадорлик туфайли корхона куйидагиларга эга бўлади:
  • " ўзининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлилигини таъминлайди;
  • " ўз имиджини яхшилайди ва хамкорлар билан алокаларини мустахкамлайди;
  • " ходимларнинг иқтисодий ва ижтимоий ахволини яхшилайди.

Download 395.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling