12. 2-расм. Фрезалаш. (а)- цилиндрик, (б)-ён сиртлик
Download 23.83 Kb.
|
Фрезалар билан танаворларга ишлов беришда Қора, ярим-тоза ва тоза фрезалаш, ён сиртли фрезалар билан ишлашда еса юпқа фрезалаш ва бир мартали фрезалаш усуллари қўлланилади (12.2-расм). 12.2-расм. Фрезалаш. (а)- цилиндрик, (б)-ён сиртлик Қора фрезалашни қуйма ва болғаланган танаворларни бошланғич ишлов беришда қўйимлари 3 мм дан катта бўлганда қўлланилади. Текис юзаларни қора фрезалаш уларни тўғри текисликдан оғишини 1 м. узунлик масофасида 0,15-0,3 мм аниқлик оралиғида ва Рз=160-80 мкм ғадир-будирлик оралиғида бўлишини таъминлайди. Ярим-тоза фрезалашни геометрик шакл хатолигини ва фазовий оғишини камайтириш мақсадида қўлланилади. Бу 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,1-0,2 мм оралиғида ва ғадир-будирлигини еса Рз=80 - 40 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди. Тоза фрезалаш якунловчи ишлов бериш усули ўрнида қора ва ярим-тоза фрезалашдан кейин, ёки қора ўтувлар аро ишлов беришдан кейин пардозлов ишлови берилиши олдидан қўлланилади. Тоза фрезалаш, 1 м узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,04-0,08 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги еса Рз=40-20 мкм ва Ра=2,5 мкм оралиқларида бўлишини таъминлайди. Юпқа фрезалашни ён сиртли фрезалар билан ясси юзаларга якунловчи ишлов бериш усули сифатида қўлланилади. Юпқа фрезалаш учун қўйими 0,2-1 мм оралиғида олинади. Юпқа фрезалаш, 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,02-0,04 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги Ра=2,5-0,63 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди. Бир марталик фрезалашни қўйими 2 мм дан кам бўлган танаворларга ишлов беришда қўлланилади. Бу, 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,06-0,1 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги еса Рз= 40-20 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди. Фрезалашда тезлик режимларини ошириб ишлов беришда: қора фрезалашда Рз=80-40 мкм ғадир-будирликни; ярим-тозада Рз=40-20 мкм Ра=2,5 мкм ни ва тоза фрезалашда Рз=20 мкм ва Ра=2,5-1,25 мкм тозаликлар олинади. Download 23.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling