12 Agro Inform maxsus son [2] 2021 Гулнара абдиниязова


Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana25.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1722580
1   2   3   4
Bog'liq
ora alpo iston sharoitida tsistanhe cistanche salsa c a mey g beck

Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. 
Цистанхенинг таркибидаги кўпгина биологик фаол 
моддалар (органик кислоталар, иридоидлар, фенил 
этиноидлар, гликозидлар, цистанизоидлар, актеозоид-
лар, ацетозидлар, лигнанлар, сирингин, лириодендрин, 
олигосахаридлар, флавоноидлар) билан бир қаторда, 
бошқа ўсимликларда учрамайдиган ноёб моддалар (цис-
гахлорин, цистанин ва стеринлар)ни ҳам ўз ичига олади.
Cistanche salsa (C.A. Mey) G.Beck - ҳаётий шакли бўйича 
гемикриптофитлар гуруҳи киради. Бу гуруҳга, асосан, 
ер устки қисмлари яримочиқ ҳолда, тиним даврида 
ўсиш нуқтаси ер юзасига яқин жойлашган кўп йиллик 
ўт-ўсимликлар киради.
Мавжуд илмий манбаларни таҳлил қилиш ва ил-
мий тадқиқотларимиз натижасига кўра, 444 доривор 
ўсимликлар экологик таҳлил қилинганда, улар асосий 
5 экологик гуруҳларга мансуб эканлиги аниқланди. 
Ушбу гуруҳлардан псаммофитлар гуруҳи 249 тур билан 
доривор ўсимликларнинг 56% ини ташкил қилди. Бу 
гуруҳдаги доривор ўсимликлар ушбу ҳудуд бўйлаб 
тарқалиш диапазонининг кенглигини кўрсатади. 
Cistanche salsa (C.A. Mey) G.Beck ўсимлиги псаммофитлар 
гуруҳига мансуб бўлиб, қумли тупроқли, шағалли-тошли 
қум оралаш, жойларда ўсишга мослашган.
Географик тарқалиши бўйича - цистанхе ўсимлиги - 
палеарктик синфига киради.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу доривор ўсимлик 
Қорақалпоғистон ҳудуди учун камёб тур ҳисобланади. 
Келгусида тегишли мутахассисларни жалб этган 
ҳолда бу ўсимлик устида тадқиқот ишлари давом 
эттирилмоқда. Ҳудудимизни Қизилқум, Қуйи Аму-
дарё, Оролқум ва Устюрт ҳудудларида табиий ҳолда 
ўсаётганлиги ўсимликни янада кўпайтиришнинг илмий 
асосларини ишлаб чиқиш, илмий изланувчилар ва ишлаб 
чиқарувчилар учун катта имкониятдир. 
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Абдиниязова Г.Ж. Қорақалпоғистон Республикасининг доривор ўсимликлари: Монография. –Тошкент: 
Bayoz, 2017. – 144 б.
2. Ходжиматов К.Х., Апрасиди Г.С., Ходжиматов А.К. Дикорастущие целебные растения Средней Азии. – Таш: 
Абу Али ибн Сино, 1995. – 112 с.
3. Хожиматов О.К. О запасах перспективного лекарственного растения Cistanhe salsa G.Beck. // 
Биоразнообразие в растительном мире Узбекистана: проблемы и достижения. – Материалы республиканской 
научно-практической конференции. Карши, 2018. – С. 87-89
Удалить Водяной Знак
Wondershare
PDFelement

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling