12-мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими


Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Банк тизими ва унинг элементлари


Download 40.37 Kb.
bet2/2
Sana25.03.2023
Hajmi40.37 Kb.
#1295798
1   2
Bog'liq
12-13.02

12.2. Банкларнинг турлари ва улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Банк тизими ва унинг элементлари.
Кредит тизими деб кредит муносабатлар мажмуаси ва кредит муносабатларни ташкил килувчи ва амалга оширувчи кредит институтлар йигиндисига айтилади. Кредит тизими оркали хукукий ва жисмоний шахсларяинг вактинча бўш маблағлари йиғилади ва корхона, ташкилотларга, давлатга вактинча фойдаланишга берилади. Кредит тизими бир неча бўғинлардан иборат бўлиши мумкин. Маблатларни жалб килиши ва тақсимланишига қараб кредит тизими бўғинлари ўз хусусиятларига эга килади. Жаҳон амалиётида кредит тизими ўзиникг ташкил қилиниш турига қараб қуйидаги гурухларга бўлинади.

Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали кредит банк тизими кўп мамлакатлар иқтисодининг асоси ҳисобланади. Бу Марказий банк, банк институтлари ва нобанк кредит муассасаларидир.
Банк институтларига қуйидаги банклар киради:

  • тижорат банклар;

  • инвеститсия банклари;

  • жамғармалар жалб қилувчи банклар (Ўзбекистонда Халқ банки);

  • ипотека банки;

  • савдо банклари;

  • ташқи иқтисодий алоқалар бўйича банклар;

  • тармоқлар бўйича ихтисослашган банклар ва бошқалар. Нобанк кредит ташкилотларга:

  • инвеститсия компаниялари;

  • суғурта компаниялари;

  • нафақа ва бошқа фондлар киради.

Ўзбекистон Республикаси конунларига асосан банк - тижорат муассасаси бўлиб, жисмоний ва хукукий шахсларнинг бўш турган пул маблағларини жалб килиш ва уларни ўз номидан, туловлилик, муддатлилик, кайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш оператсияларини ва бошка банк оператсияларини бажаради.
Банклар - товар-пул хужалигининг ажралмас атрибутидир. Тарихан булар ёнма-ён ривожланиб келдилар. Шунинг учун кийматнинг пул шаклининг муомаласининг бошланиши банк ишининг бошланиши деб ҳисоблаш, хамда банк фаолиятининг ривожланишидаги этуклиги доимо иқтисодиётдаги товар-пул алокаларининг ривожланиш даражасига мос келган.
Банклар-молиявий бозорнинг ташкилий тузилишининг бир қисми бўлган кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вактинчалик бўш турган пул маблағларини жамғриш, йиғиш, жамланган (аккумултсия килинган) маблағларни ўз номидан кайтариб беришлилик, муддатлилик асосида бериш хамда мижозларнинг топшириғига кўра, тўловларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширадилар.
Бу «банкнинг илк» белгилари бўлиб, улар аслида тарихан банкларнинг шаклланишидаги 3 асосий ёъналишни ўзида акс эттиради. Маълум бир шартлар асосида ушбу ёъналишларга черковларнинг ўзларига топширилган пул маблағларини сақлаб беришни таъминлаш фаолиятини, судхурлик кредитларини, кейинчалик уларнинг тижорат кредитига айланишини, алмаштирув (меняли) «столларининг» идораларининг «хисобкитоб» ва валюта билан фаолиятларини мумкин. Хақиқатда эса охирги ёъналиш бу ташкилотларга ном бериш учун асос бўлиб хизмат килди. Банклар маълум белгиларига қараб қуйидаги турларга бўлинади.

  • мулк шаклига қараб: актсионер, ноактсионер, кооператив, коммунал, давлат, аралаш, халкаро банкларга бўлинади;

  • кредит берувчи банкларга;

  • миллий мавкеи бўйича: миллий ва хорижий банкларга;

  • фаолият кўрсатиши ва бажарадиган функтсияларига қараб: депозит, универсал, ихтисослашган банкларга бўлинади.

Актсионер банклар актсионер компаниялар сифатида юзага келган банклар бўлиб актсиялар чиқариш хисобидан улар капиталининг асосий қисми юзага келтирилади. Кўпгина ривожланган мамлакатларда банк тизимининг асосий қисмини актсионер банклар ташкил қилади.
Ноактсионер банклар пайчилар маблағлари хисобидан ташкил килинган банклар бўлиб, улар бир ёки бир неча шахс ихтиёрида бўлиши мумкин.
Майда ишлаб чикарувчилар, хунармандларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида кооператив банклар ташкил килинади. Бу банкларнинг маблағлари иштирокчиларнинг маблағлари хисобидан вужудга келтирилади ва мижозларга уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун энгил шароитда кредит берилади. Коммунал банклар ихтисослашган кредит ташкилотлар бўлиб, коммунал хужалик ва уй-жой қурилишини кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланади.
Давлат банклари давлат ихтиёрида бўлган кредит муассаса бўлиб, ўзининг биринчи куртаклари кадимий Римда, эгипетда, кейинчилик ХВИ-ХВИИ асрларда эвропада вужудга келган.
Ихтисослаштирилган банкларнинг турдаги сифатида инвеститсия, жамғарма, ривожланиш ва тараққиёт банкларини келтириш мумкин. Кредит тизимининг яна бир кисми нобанк кредит муассасалари бўлиб, давлат ва корхоналарни молияштириши, узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади.
Download 40.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling