12-мавзу. Бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш


Реал инвестициялар самарадорлигини баҳолаш


Download 135 Kb.
bet8/12
Sana07.05.2023
Hajmi135 Kb.
#1439686
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
12 мавзу

11.4. Реал инвестициялар самарадорлигини баҳолаш

Юқорида айтиб ўтилган тамойилларни инобатга олган ҳолда турли кўрсаткичлар асосида реал инвестициялар самарадорлигини баҳолаш услубиятини кўриб чиқамиз.


Бирлашган миллатлар ташкилотининг саноат ривожланиши бўйича ташкилоти - ЮНИДО қошидаги саноат тадқиқотлари халқаро маркази томонидан тайёрланган «Лойиҳаларни баҳолаш бўйича кўрсатмалар»да тавсия этилган ва ҳозирда республикамизда кенг қўлланиладиган кўрсатгичлар тизими қуйидагиларни ўз ичга олади:

  1. Соф келтирилган даромад, (NPV) инвестициялаш натижаларининг энг умумлашган тавсифномасини, яъни унинг якуний самарасини абсолют суммада олиш имконини беради. Соф келтирилган даромад деганда инвестиция лойиҳасининг эксплуатация даврида ҳозирги қийматга келтирилган (дисконтлаш йўли билан) пул оқимлари суммаси билан уни амалга оширишга инвестиция қилинувчи маблағлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Бу кўрсаткич қуйидаги формула асосида ҳисобланади:



СКД = ПО - ИМ,
ёки
NPV =

бу ерда; СКД – соф келтирилган даромад;


ПО – инвестиция лойиҳасининг эксплуатация давридаги (янги инвестициялар киритилмасдан аввалги) пул маблағлари оқими (ҳозирги қийматда). Агар мазкур объектга янги инвестициялар киритилгунча тўлиқ эксплуатация даврини аниқлаш мушкул бўлса, ҳисоб-китобларда бу кўрсаткич 5 йил (бу муддат ўтгандан сўнг асбоб-ускуналар алмаштирилиши лозим бўлган ўртача амортизация даври) деб қабул қилинади;
ИМ, Кt – инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киритилувчи инвестиция маблағлари миқдори;
Нt – натижа;
Xt харажатлар;
t – давр;
dtдисконтлаш коэффициенти, 1/(1+i)n.
Бунда фойдаланилувчи дисконт ставкаси таваккалчилик даражаси ва ликвидликни ҳисобга олган ҳолда дифференцияланади.
Мисол. Инвестиция компаниясига иккита муқобил лойиҳанинг бизнес-режаси келиб тушган. Бу лойиҳаларни тавсифловчи маълумотлар 11.1-жадвалда келтирилган.

Download 135 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling