5.Молиявий куйилмалар хисоби
140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётида ташкилотларнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини банкларга депозитга қўйилиши акс эттирилади.
Вақтинча бўш турган маблағларнинг банкларга депозитга қўйилиши 11 счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблағларнинг ташкилот ҳисобварақларига қайтарилиши эса, аксинча, 11 счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 140 «Депозитга қўйилган пул маблағлари» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Депозитга қўйилган маблағлар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг ҳисобланиши 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг дебетида ва 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 159 «Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вақтинча бўш турган маблағларини банкларга депозитга қўйилиши қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |