12-мавзу. Корхона фаолиятини бошқариш асослари
1. Корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари
2. Бошқарувнинг ахборот таъминоти
3.Бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни
1. Корхона бошқарувининг моҳияти ва принциплари
Бошқарув – бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошкарув тизимини турли микёсларга булиш мумкин:
Бошкарув тузилмасини белгиловчи омиллар
а) Тузилмани аникловчи омиллар
б) тузилмага таъсир килувчи омиллар
Ташки мухит
Технология
Корхонанинг ката кичиклиги
Ходимлар сони
Бизнес стратегияси
Кабул килинган карорлар тизими
Танланган тузилма ва бошкалар
в) Тузилмани мувофиклаштирувчи омиллар
Юкори малакали ходимларга эга булган, унча ката булмаган булимлар ва бугинлар
Куп булмаган бошкарув бугинлари
Узгаришларга нисбатан сезгирлик ва хозиржавоблик
Юкори даражадаги унимдорлик
Паст даражадаги харажатлар
Иш жадвалининг бевосита истеъмолчиларга мослиги ва бошкалар.
Бошкарувнинг ташкилий тузилмаси бошкарув олдида турган вазифаларни муваффакиятли хал этишга ёрдам берадиган килиб тузилиши керак. У куйидаги талабларга жавоб бериши керак
1.Бошкарув тизимида бугин ва боскичлар сони макбул булиши керак. Бугин ва боскичлар сонининг аксоссиз купайиб кетиши:
Бошкарув аппаратини саклаш харажатларининг ортиб кетиши
Ахборотларнинг утиш йули чузилиб кетиши
Бошкарувда паралеллизм ва такрорланишнинг юзага келишига
Бошкарувда маъсулиятсизликка йул куйилишига ва бошкарув самарасини пасайишига олиб келади.
2.Бошкарув тузилмаси бошкарув аппаратининг тезкор ишлашини таъминлаши лозим. Бу фаолият вазифаларни уз вактида ва мохирлик билан тез хал этишда намойон булади. Бунга ишлаб чикаришнинг микёси, мураккаблиги, бошкарув объектларининг жойлашуви хам таъсир курсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |