12-мавзу. Шаҳарларда пиёдалар ҳаракати Режа


Пиёдаларнинг ҳаракат миқдори


Download 69.7 Kb.
bet3/5
Sana05.02.2023
Hajmi69.7 Kb.
#1166729
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.Ш-рларда пиё-лар ҳар-ти

Пиёдаларнинг ҳаракат миқдори - маълум йўл кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган пиёдалар сони билан ўлчанади. Пиёдалар ҳаракат миқдори ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, у ойлар, ҳафта кунлари ва сутка соатлари ичида йўналишлар бўйича ўзгариб туради ҳамда кўчанинг аҳамиятига боғлиқ. Масалан, йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида 5¸6 минг пиёда/соат миқдорида кузатилса, туман кўчаларида эса 50¸150 пиёда/соатни ташкил этади.
Пиёдалар ҳаракат тезлиги - пиёдаларнинг ёшига, психологик ҳолатига, ҳаракатланиш мақсадига, қатнов зичлигига боғлиқ бўлиб, ўртача 1,8-5,7 км/соат ташкил этади.
Минимал тезлик 0,7¸0,8 км/соат билан асосан ёш болалик аёллар ва қариялар ҳаракатланса, максимал тезлик 10 км/соат билан эса ёшлар ҳаракатланади. Пиёдалар ҳаракатига об-ҳаво шароити катта таъсир кўрсатади ва яхши шароитда юқори тезликда ҳаракатланиш кузатилади. Шунингдек, пиёдалар ҳаракат тезлиги ўртача қийматдан эрталабки соатларда 25¸30 % га кўпроқ ва аксинча кечки вақтларда 15¸20 % пастроқ бўлади.
Пиёдалар оқимининг зичлиги - бир метр квадрат тротуар майдонига тўғри келадиган қиймат билан аниқланади. Пиёдалар оқимининг зичлиги тротуарнинг энига ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, уларнинг нисбати пиёдаларнинг ҳаракатланиш қулайлигини белгилайди.

Аввал айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон йўлларида транспорт оқимида автомобил транспорти билан тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналари биргаликда ҳаракат қилиши натижасида маълум қийинчиликлар туғилади, аҳоли яшайдиган участкаларда эса бу ноқулайлик ортади.


Аҳоли пунктидан ўтган йўлларда ҳаракатни тўғри ташкил қилиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
1. Йўл белгисини, йўл белги чизиғини, йўл тўсиғини ва йўналтирувчи қурилмаларни жойлаштириш.
2. Енгил ва юк автомобилларини алоҳида ҳаракат тасмалари бўйича ҳаракатлантириш.
3. Ажратувчи тасмаўрнатиш.
4. Бир томонлама ҳаракатни ташкил қилиш (йўналишлар бўйича ҳаракатни бошқа-бошқа кўчаларда ташкил этиш).
5. Сунъий ёритишни таъминлаш.
6. Пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш.
7. Велосипедчиларнинг ҳаракатини ташкил қилиш.
Бундан олдинги бўлимларнинг 1, 2, 3, 4-бандларида келтирилган таклифлар тўғрисида тўхталиб ўтганимиз туфайли, қуйида аҳоли пунктларини сунъий ёритиш, пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатини ташкил қилиш устида тўхталамиз.
Сутканинг қоронғи даврида автомобилларнинг ҳаракатланиш шароити кундузги вақтдагидан кескин фарққилади, кундуз куни об-ҳаво яхши бўлган вақтда ҳайдовчи тўғри участка йўлда 1000 метрдан ортиқ масофани кўради. Ҳаво булут бўлса, 800-900 м масофани кўриши мумкин. Кечаси автомобилларнинг узоқни ёритиш фаралари ёрдамида йўл қопламаси устида ётган нарсани ҳайдовчи 100-130 м масофадан кўради. Бу эса кундузги кўринишга нисбатан 8-10 марта кам. Лекин кўриш масофаси кечаси кескин камайишига қарамасдан ҳайдовчилар тезликни кундуз кундагига нисбатан атиги ўртача 5-10 км/соат камайтирадилар. Шу сабабли ЙТҲ 45-50 % қоронғи вақтга тўғри келади, ҳатто бу вақтда ҳаракат кундуз кундагидан 2-3 марта кам кузатилса ҳам.
Аҳоли яшайдиган жойларда йўлнинг қатнов қисмининг ўртача равонлиги (ёруғлик) I даражали йўллар учун 0,8 кд/м2, II даражали йўллар учун 0,6 кд/м2 ва чорраҳаларга яқинлашиш участкаларида 0,4 кд/м2 бўлиши керак.
Агарда қатнов қисмининг кенглиги 12 м дан ошмаса, сунъий ёритиш чироқлари таянчларининг бир томондан ўрнатилиши маъқул. Қатнов қисмининг эни 12 м дан катта бўлган ҳолда таянчларни йўлнинг икки томонига тўғрима-тўғри ёки шахмат шаклида ўрнатилиши тавсия этилади. Ажратувчи тасманинг эни 5 м дан кам бўлса, лампа таянчларини шу тасмага ўрнатиш мумкин, лекин бу ҳолда таянчларни тўсиқлар билан ўраб, вертикал йўл белги чизиғи чизилиши шарт. Таянчлар йўл четидан 0,5 м масофадан кам бўлмаган жойда «бермада» ўрнатилади. Таянчларни бир-биридан 2540 м оралиқда жойлаштириб, лампаларни йўл устидан 612 м баландликда ўрнатилади.
Қуйида пиёдалар ҳаракатини ташкил қилиш учун тротуарлар, жиҳозланмаган ер усти жойлари, ер ости ва пиёда йўл ўтказгичлари қурилишини қандай белгиланиши тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Шаҳар типидаги аҳоли яшайдиган пунктларда тротуар асосий йўлга параллел равишда 10-20 см кўтарилган ҳолда қурилади.
Кўп аҳоли яшайдиган пунктларда пиёдалар ўтиш жойлари 300 м масофадан кам бўлмаган жойларда ўрнатилади. Аҳоли пунктининг узунлиги 0,5 км дан катта бўлмаса, иккита ўтиш жойи белгиланиб, улар орасидаги масофа 150-200 м олинади. Пиёдалар ўтиш жойлари яхши жиҳозланиб, камида 150 м масофадан ҳайдовчиларга яққол кўриниб туриши керак.
Ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида аҳоли яшайдиган пунктларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига қараб пиёдалар ўтиш жойларининг жиҳозланиш даражаси [1] ўзгариб боради (8.14-расм). «Зебра» кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойи II, IIIтоифали йўлларда автомобилларнингҳаракат миқдори 200 авт/соат ва ундан юқори бўлганда пиёдалар йиғилиб, йўлни кесиб ўтадиган жойларда ўрнатилиши кўзда тутилади.



8.14-расм. Пиёдалар ўтиш жойларини жиҳозлаш


I - бошқарилмайдиган ўтиш жойлари, II - светофор билан бошқариш,
III - ер ости ёки пиёдалар ўтказгичлари.

Пиёдалар ўтиш жойларини I даражали автомобил йўлларида икки сатҳда қурилишини таъминлаш зарур.


Бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойларининг ўтказиш қобилияти чорраҳада транспорт воситалари учун ўрнатилган светофорда қизил сигналнинг ўртача вақти 40 с бўлганда 8.12-жадвалда келтирилган.
8.12-жадвал

Йўл бўйича ҳаракат
миқдори, авт/соат

Чорраҳадан ҳар хил узоқликда жойлашган пиёдалар ўтиш жойининг ўтказиш қобилияти,
пиёда/соат

200 м

400 м

600 м

800 м

1000

140

130

110

100

1200

100

90

80

70

1400

80

70

60

55

Пиёдалар ҳаракатининг автомобил йўлида ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун таъсирини умуман йўққилиш мақсадида пиёдалар йўл ўтказгичи ёки тоннеллариқурилиши керак.


ШНҚ 2.05.02-07 кўрсатмасига асосан, пиёдалар ҳаракат миқдори Iб даражали йўллар учун соатига 100 одам ва ундан ортиқ ва II даражали йўллар учун соатига 250 одам ва ундан ортиқ бўлганда пиёдалар (ер ости ёки ер усти) йўлагини лойиҳалаш лозим. Пиёдалар йўлаклари лойиҳаланган жойларда тўсиқлар кўзда тутилиши зарур.
Пиёдалар йўл ўтказгичлари йўл қатнов қисмининг тепасидан ўтказилса,қурилиш осон ва арзонга тушади. Лекин пиёдалар ундан кам фойдаланиладилар, чунки йўл сатҳидан 5-6 м баландликка кўтарилиб, сўнгра яна қайта тушишлари керак. Шу сабабли пиёдалар йўл ўтказгичи асосий йўл ўймадан ўтганда ёки йўлнинг ҳаракат билан юкланганлик коэффициенти жуда юқори 0,7-0,9 бўлганда иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳамда пиёдалар фойдаланиши юқори бўлади.
Ер ости пиёдалар тоннеллари пиёдалар томонидан кўп фойдаланилади, чунки ер ости тоннелларининг баландлиги 2-2,5 м дан ошмайди ва пиёдалар тушиб-чиқиши йўл ўтказгичларига нисбатан 2 марта осон бўлади. Лекин тоннеллар қурилиши жиҳатидан бирмунча мураккаб ва қиммат бўлади.
Пиёдаларнинг йўл ўтказгич ва тоннеллар қурилган жойларда тартибсиз юришларини камайтириш мақсадида йўл ўқи бўйича ёки ажратувчи тасмада 2-гуруҳ йўл тўсиқларини йўлнинг ҳар икки томонига 50-100 м масофага (ҳаракат миқдорига қараб) ўрнатиш зарур.
Аҳоли яшаш жойларида ва уларга келишдаги йўл қисмларида ҳисобий ҳаракат миқдори 4000 келт.бир/сут ва ундан ортиқ бўлса, йўл пойи чегарасидан ташқарига жойлаштирилган ҳолда пиёдалар учун йўлаклар қурилиши керак.
Автомобил йўли аҳоли яшаш жойидан ўтган шароитда пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида тротуар қурилиши кўзда тутилади. Тротуар энини кўчанинг даражасига, қурилиш тавсифига, йўловчиларнинг сонига ҳамда тротуарда жойлашган мачталарнинг таянчлари ва дарахтлар мавжудлигига қараб белгиланади. Тротуар энини ҳисоблашда йўловчининг ҳаракатланиши учун 0,75 мтасма кераклиги кўзда тутилади.
Кўчаларнинг умумий энига қараб туриб, тротуарлар қуйидагича жойлаштирилиши мумкин: қатнов қисмининг ёнида, кўкаламзорлаштирилган тасмалар оралиғида, қатнов қисмидан ва бинолардан ажралган ҳолда, бинолар ёнида, қатнов қисмидан кўкаламзорлаштириш тасмалари жойлаштириб ажратилган ҳолда ваҳ.к.
Тротуарларнинг эни кўча ва йўлларнинг даражасига қараб ҳисобланади, лекин уларнинг эни 8.13-жадвалда кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак.

8.13-жадвал



Кўча ва йўлларнинг даражаси



Тротуар эни, м

Биринчи
навбатда

Ҳисобий даврда

  1. Асосий кўчалар:

Умумшаҳар аҳамиятидаги
Туман аҳамиятидаги

4,5
3,0



7,5
6,0



2. Маҳаллий аҳамиятдаги турар-жой кўчалари

2,25

4,5

3. Саноат ва туман йўллари

1,5

1,5

4. Посёлка кўчалари

1,5

1,5

Тротуар энини керак бўлган ҳолларда қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин

Download 69.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling