Ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган аҳоли билан ишлаш тизимида:
келажакка ишонч, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишни шахс-нинг устувор хусусияти сифатида мустаҳкамлаш;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси-ни кучайтириш;
виждонан меҳнат қилиш, тадбиркорлик, касбий-маънавий кўникма-ларни ўргатиш, ҳалол меҳнатнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини кўр-сатиш;
мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш учун инновацион тафаккур, ташаббускорлик, фидойилик фазилатларини ривожлантириш;
оилавий бурч, оилада ўзаро ишонч, садоқат, меҳр-муҳаббат ва ҳамжи-ҳатликни мустаҳкамлаш малакаларини шакллантириш, маънавий барқарор-ликни таъминлаш;
ёшлар, ёш ота-оналарда фарзанд тарбияси учун масъуллик, оилани бошқариш, моддий фаровонликка эришиш учун зарур билим, кўникма ва ма-лакаларни шакллантириш;
намунали, миллий-аънавий уйғунликка эришган, фарзанд тарбиясида ибрат бўла оладиган, ота-оналар розилигига эришаётган кенг жамоатчилик то-монидан эътироф этилаётган ёш ота-оналарни рағбатлантириш;
ёш оилаларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш, уларнинг маҳаллада интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишига эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |