Ишонтириш методи (12.4-расм)
Ишонтириш методининг мазмуни ва моҳияти:
|
Ўзига хос хусусиятлари:
|
тарбиянинг етакчи методи;
ўқувчининг онги, ҳис-туйғуси ва зеҳн-идрокига оғзаки таъсир кўрсатиш усули;
ўқувчининг таҳлилий фикрлашига таяниши;
насиҳатгўйликка зидлиги;
эътиқод мазмунига мувофиқ ўқувчиларни ижти-моий аҳамиятли ҳатти-ҳаракатларга ундаш усули.
|
Тадбиқ этилиш
шакллари:
|
суҳбат;
ҳикоя;
очиқ мунозара;
изоҳли ўқиш.
|
Методни
амалга ошириш босқичлари:
|
қулай психологик шароитларни яратиш ёки тан-лаш;
усулларни (тушунтириш, таққослаш, ўхшашлик) танлаш;
вазифаларни қўйиш, мазмунни танлаш;
маълумотларни тақдим этиш;
маълумотлардан амалиётда фойдаланишга мўлжал олиш;
эътиқод (ишонтириш) натижаларини қайд этиш.
|
Самарали фойдаланиш шароитлари:
|
ўқитувчининг шахсий эътиқоди, илмий тайёргар-лиги, билимдонлиги, ростгўйлиги ва самимийлиги;
назария ва далилларнинг бирлиги;
ўқитувчи назокати ва муносабатларининг ишонч-лилиги;
синф (гуруҳ) хусусиятларини ҳисобга олиш;
жамоатчилик фикрига таяниш;
тарбиянинг бошқа методлари билан бирга қўлла-нилиши.
|
12.4-расм. Ишонтириш методининг мазмуни ва моҳияти
|
Тарбия методларининг II гуруҳи (12.5-расм):
II. Фаолиятни ташкил этиш ва хулқ-атвор тажрибасини шакллан-тириш методлари:
1) машқ методи – шахснинг талаб этилган маълум бир ақлий-аҳлоқий фаолият ҳатти-ҳаракатларини кўп марта такрор бажариши ва автоматлашган ҳолга келтириши;
2) педагогик талаб методи - маслаҳат, илтимос, шама, маъқуллаш каби кўринишларда шахснинг муайян фаолиятга киришиши, уни бажариши ёки тўхтатишини ифодаловчи хулқ-атвор меъёри;
3) тарбияловчи вазият (таъсир) методи – махсус ташкил этилган шароитда қандайдир масалани ҳал этиш бўйича шахс фаолияти ва хулқ-атво-рини ташкил этиш;
4) жамоатчилик фикри методи – барча синф, гуруҳ аъзоларининг ҳаё-тий меъёрлари, қадриятлари ва дунёга қарашларида намоён бўладиган ва улар-нинг ҳатти-ҳаракатини баҳолашда фойдаланиладиган талаблар ифодаси;
5) топшириқ методи – доимий ва вақтинча, якка тартибда, гуруҳли ва жамоавий бажариладиган, ҳуқуқ ва жавобгарлик чегарасига эга бўлган, ўқув-чиларда зарурий фазилатларни ривожлантирадиган, уларни ижобий ҳатти-ҳа-ракатларга одатлантирадиган тарбия методи.
Педагогик талаб методи (12.6-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |