12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)
Узлуксиз миллий-маънавий тарбиянинг
Download 167.96 Kb.
|
12-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узлуксиз миллий- маънавий тарбия
Узлуксиз миллий-маънавий тарбиянинг мақсади — ёш авлодда мус-тақил ва бахтли ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос ҳолда босқичма-босқич шакллантиришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда рўёбга чиқариш учун қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:
1) маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг миллий ва илмий асослан-ган мезонлари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; 2) миллий-маънавий тарбиянинг шахс камолоти, тадрижийлик ва узлук-сизлик тамойилларига асосланган методикасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тат-биқ этиш; 3) бола тарбиясида миллий ва замонавий педагогиканинг илғор ютуқла-ридан самарали фойдаланиш; 4) тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг миллий маънавий-ахлоқий били-ми ва малакасини мунтазам ошириб бориш; 5) миллий-маънавий тарбияни шакллантиришда оила, маҳалла ва таъ-лим муассасалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижти-моий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш; 6) миллий-маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиш. Узлуксиз миллий-маънавий тарбия давлат таълим стандартларига му-вофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, таълим-тарбия соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи илмий-педагогик муассасалар ва давлат бошқаруви органлари, жа-моатчилик ташкилотлари, маҳалла ва оила институтлари орқали жорий эти-лади. Узлуксиз миллий-маънавий тарбияни қуйидаги босқичларда амалга ошириш унинг мақсади, вазифалари, мазмуни, шакл ва методлари, восита-ларини шахснинг ёшига, ўзига хос хусусиятлари ва касбий фаолиятига муво-фиқ тўғри, оптимал танлаш ва амалга оширишга имкон беради (12.10-расм): 1) оилаларда - бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр; 2) мактабгача таълим тизимида - 3 - 6 ёшгача бўлган давр; 3) умумий ўрта таълим тизимида – 6 - 17 ёшгача бўлган давр; 4) профессонал таълим тизимида - 15 - 22 (24) ёшгача бўлган давр; 5) ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган аҳоли би-лан ишлаш тизимида – 17 - 60 ёшгача бўлган давр. Download 167.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling