12-мавзу: Тарбиянинг мазмуни ва методлари. Миллий-маънавий тарбия (2 с.)
Download 167.96 Kb.
|
12-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабгача таълим тизимида;
- Умумий ўрта таълим тизимида: бошланғич синфларда
Узлуксиз миллий-маънавий тарбия босқичларининг ўзига хос хусу-сиятлари:
1. Оила муҳитида: мулоқот ва ўйин турлари жараёнида намунавий хулқ, ҳатти-ҳаракат қоидалари билан танишиш, тақлид орқали катталарнинг миллий маънавий-ах-лоқий тажрибасига эътибор қаратиш; ўзи ва ўзгаларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиш ва баҳолашга ўрга-тиш; илк миллий маънавий-тарбиявий мотивларни шакллантириш; кундалик турмушда ўзига-ўзи хизмат қилиш ва хавфсизлик кўникма-ларини ўргатиш. 2. Мактабгача таълим тизимида; асосий фаолият турлари жараёнида ўз-ўзини англашга ўргатиш; мулоқот, кузатиш ва тақлид орқали катталарнинг миллий маънавий-ахлоқий тажрибасини ўзлаштириш; ўзи ва ўзгаларнинг хулқ-атворини баҳолашга ўргатиш; фаолият ва мавзули-ролли ўйинлар орқали янги мотивларни пайдо қи-лиш ва мустаҳкамлаш; миллий маънавий-ахлоқий кўникма ва малакаларни ўзлаштириш; кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларига ўргатиш; катталар ва уларнинг меҳнати, касблар ва турли касб эгаларига хос шахсий фазилатлар тўғрисида тушунчалар бериш; ўйин, ўзаро ва оилавий муносабатларни, шунингдек яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш эҳтиёжини ривожлантириш орқали маънавий-ахлоқий си-фатларни шакллантириш; миллий тарбия усуллари ва педагогларнинг илғор тажрибасидан сама-рали фойдаланиш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларга ўргатиш. 3. Умумий ўрта таълим тизимида: бошланғич синфларда: «Тарбия» фани орқали ўқувчиларда миллий-маънавий компетенцияни шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникма ва малакаларни таълим маз-мунига кенг сингдириш; ўқув фанлари доирасида миллий-маънавий компетенцияни шакллан-тириш, уларни амалиётга жорий этиш, қўллашга имкон берувчи амалий машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш; муваффақиятга эришишга интилиш мотивини шахснинг устувор хусу-сиятига айлантириш; боланинг ўз хулқи ва фаолиятини онгли назорат қилишини кучайти-риш; ўзи ва ўзгаларнинг хулқи, ҳатти-ҳаракатларига муносабат билдириш, меҳнатсеварликка ўргатиш; катталар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилишга ижтимоий мотив-ларни шакллантириш; билимларни кенгайтириш, чуқурлаштириш, миллий маънавий-ахло-қий кўникма ва малакаларни ривожлантириш; ўз миллати ва бошқа халқларнинг анъаналари, қадриятларига қизи-қишларни вужудга келтириш; ижтимоийлашиш жараёнида талаб этиладиган ёшга мос шахсий фази-латларни шакллантириш; хавфсиз ҳаёт кўникмаларини мустаҳкамлаш; касблар тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириш, касбга ва меҳнатга қизиқтириш; виждонан меҳнат қилиш кўникмаларини ўргатиш, меҳнатнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиш; муваффақиятга эришиш мотивларини кучайтириш; ўзини-ўзи баҳолашга ўргатиш; фаолиятда ўзини кўрсатишга интилишни рағбатлантириш; тенгдошлари билан биргаликда миллий маънавий-ахлоқий муносабат-лар тажрибасини бойитиш; миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш. Download 167.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling