#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi


#15Jadid ma'rifatparvarlari


Download 21.84 Kb.
bet4/11
Sana07.03.2023
Hajmi21.84 Kb.
#1244005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarix davomi

#15Jadid ma'rifatparvarlari.Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиб, ривожланишида қримлик Исмоилбек Гаспиралининг (1851-1914) ҳиссаси беҳад катта бўлди. У Қримда XIX асрнинг 80-йиллардаёқ, Россия босиб олган мусулмон халқлари орасида биринчи бўлиб жадидчиликка асос солди. Унинг рус ва туркий тилларда чоп этилган “Таржимон” (1883-1914) газетаси, “Россия мусулмонлиги” (1881), “Оврупа маданиятига бир назар мувозини” (1885) ва бошқа асарлари ҳамда жадид мактаби учун ёзган дарслик ва қўлланмалари Туркистонга тез кириб келди.Исмоилбек Гаспирали 1893 йилда Тошкентга келади ва зиёли уламолар билан учрашади. Самарқандда бўлади. У ердан Бухорога бориб, амир Абдулаҳадни жадид мактаби очишга кўндиради ва бу мактабга “Музаффария” деган номни беради. Жадидчилик ғояси Туркистонда XIX аср 80-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб тарқалиб, шу асрнинг 90 - XX асрнинг бошлари оралиғида мунтазам ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат сифатида шаклланди. Жадидчилик ҳаракати, шу вақтгача Ислом дунёсида сира ҳам кўринмаган илғор ва тезкор ўқитиш “Савтия” (товуш) усулига асосланган жадид мактаблари ташкил топишидан бошланди. Бу мактабларда болалар бир йилда савод чиқариб, мукаммал ўқиш ва ёзишни ўзлаштиради.Жадид мактабида диний ва дунёвий таълим-тарбия ҳамда илм ўзаро уйғунлаштирилди. Болалар қулай парталарда ўтириб, харита ва расмлар ёрдамида тез савод чиқарди ва диний – дунёвий илмларни ўрганди. Жадид мактабларида Қуръони-карим, математика, география, она тили, рус, араб тиллари, ашула ва ҳатто жисмоний тарбия ўқитила бошланди.Мактаб очган жадидлар дастур, қўлланма ва дарсликларни ҳам ўзлари яратдилар.Саидрасул Саидазизовнинг “Устоди аввал”, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг “Адиби аввал”, “Адиби соний”, “Тажвид” (Қуръонни қироат билан ўқиш усулига оид қўлланма), “Ҳавойижи диния” (Шариат қонунлари тўплами), “Ёр юзи”, “Усули ҳисоб”, “Тарихи анбиё”, “Тарихи ислом”, Абдулла Авлонийнинг “Биринчи муаллим” ва “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ“, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қисқача умумий география”, “Болалар мактуби”, “Исломнинг қисқача тарихи”, “Амалиёти ислом”, “Аҳоли географиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” ва бошқалар шулар жумласидандир.Жадидчилик ҳаракати жадид адабиётининг асосчилари бўлган йирик истеъдод эгалари-жадид адиби, шоири, драматурги ва санъати арбобларини ҳам тарбиялади. Жадидшунос таниқли олим профессор Бегали Қосимовнинг таъкидлашича, уларнинг 1905-1917 йилларда адабий-маданий ҳаракатчиликда қизғин фаолият кўрсатганлари саксондан ортиқ бўлган. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919), Саидаҳмад Сиддиқий Ажзий (1864-1927), Васлий Самарқандий (1869-1925),Мунавварқори Абдурашидхонов (1878-1931), Абдулла Авлоний (1878-1934), Тўлаган Хўжамёров-Тавалло (1882-1939), Сидқий Хондайлиқий (1884-1934), Аваз Ўтар ўғли (1884-1919), Муҳаммадшариф Сўфизода (1869-1937), Абдурауф Фитрат (1886-1938), Садриддин Айний (1878-1954), Абдулвоҳид Бурхонов (1875-1934), Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929), Абдулла Қодирий (1894-1938), Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938) ва бошқалар шулар жумласидандир.Мутахассисларнинг аниқлашича, 1917 йил октябр тўнтарилишигача драматургия соҳасида ўттиздан ортиқ драма, трагедия, комедия асарлари ёзилган ва уларнинг кўпчилиги театрларда саҳналаштирилган. Ўзбек жадид драматургияси ва театрига илк бор асос солган Маҳмудхўжа Беҳбудий бўлди. Унинг “Падаркуш” драмаси биринчи бор 1914 йил 27 февралда Тошкентдаги “Колизей” театрида қўйилиши жуда катта маданий-маърифий воқеа бўлди. Бу кун ўзбек театрига асос солинган сана сифатида тарихга кирди.

Download 21.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling