#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi


#16 Sovet hukmronligi davrida O'zbekistonning markazga ijtimoiy-siyosiy va iqtisodiy qaramligi va uning oqibatlari


Download 21.84 Kb.
bet5/11
Sana07.03.2023
Hajmi21.84 Kb.
#1244005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
tarix davomi

#16 Sovet hukmronligi davrida O'zbekistonning markazga ijtimoiy-siyosiy va iqtisodiy qaramligi va uning oqibatlariХХ аср 20-йиллари тарихимизга ўта мураккаб ва зиддиятли, турли ижтимоий гуруҳ ва кучлар сиёсий қарама-қаршилиги авж олган, совет тузуми мустаҳкамланаётган, ўлкадаги очлик, иқтисодий танглик, вайронага айланган саноат, транспорт, қишлоқ хўжалигини тиклаш, яъни шўроларнинг “тинч социалистик қурилиш” йўлига ўтиш даври бўлиб кирди.
Марказдан фарқли ўлароқ, Ўрта Осиё республикаларининг 20-йиллардаги аграр сиёсатида нисбатан кескин чоралар кўрилган. 1920-1921 йиллардаги ер-сув ислоҳотининг амалга оширилиши янги иқтисодий сиёсат (НЭП) билан бирга олиб борилди. Янги иқтисодий сиёсатдан кўзланган мақсад - маҳсулот ишлаб чиқарувчи якка деҳқонларнинг манфаатини ошириш, унинг ерга эгалик қилишини таъминлаш, имтиёзли солиқ олиш ва бозор иқтисодиёти, товар-пул муносабатларига ўтиш эди. Унинг асосий бўғинларини озиқ-овқат развёрткасининг озиқ-овқат солиғи билан алмаштирилиши, эркин савдо, саноатда хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг жорий қилиниши ташкил этди.
Озиқ-овқат развёрткасининг солиқ билан алмаштирилиши қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг иқтисодий рағбатларини вужудга келтирди ҳамда деҳқон ҳосилнинг қатъий белгиланган қисмини топширгач, унга ўз меҳнати маҳсулини ўзи истаганича тасарруф этиш ҳуқуқи берилди.
Шу ўринда қайб этиш керакки, Марказ Туркистон ўлкасига асосий хомашё базаси сифатида қараб келганлиги боис, ўлка қишлоқ хўжалигининг бош соҳаси ҳисобланган пахтачиликни ривожлантиришга алоҳида эътиборини қаратган. Хусусан, Пахтачиликни тиклаш ва ривожлантириш ишларига раҳбарлик қилиш учун 1920 йилда Бош Пахтачилик Қўмитаси ва пахта етиштирувчи республикаларда унга бўйсунувчи пахтачилик қўмиталари тузилди.
Туркистон республикасидаги барча ҳайдаладиган майдонлар, селекция станциялари, ирригация иншоотлари, Пахтачилик қўмитаси ихтиёрига ўтказилди. Бош Пахтачилик қўмитаси катта ваколатларга, яъни, бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ҳисобига чигит экиладиган майдонларни кенгайтириш, пахта харид нархларини белгилаш, марказий давлат органларининг рухсатисиз махсус қарор қабул қилиш ҳуқуқларига эга эди. Пахтанинг нархи ҳукумат томонидан белгиланиши унинг бу масалада якка ҳокимлигидан далолат берар эди.
Туркистон республикасида пахтачиликни ривожлантириш ишларини суғориш иншоотларини тикламасдан амалга ошириб бўлмасди. Суғориш ишларини тиклашни тезроқ амалга ошириш, деҳқончилик учун яроқли ерларни сув билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини, биринчи навбатда эса пахтачиликни ривожлантириш учун сувдан тўғри фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, 1921 йилнинг февралида ТАССРдаги барча сувларни республика мулки деб эълон қилган сув тўғрисида қонун қабул қилинди. Қонунда, сувни тақсимлаш одат (бой ва руҳонийларга бериладиган имтиёзлар) бўйича эмас, балки,биринчи навбатда деҳқонлар манфаатини кўзлаган ҳолда берилиши керак деб айтилган эди. 1921 йилнинг ноябрида, аҳолининг даромадларини суғориш ишларини тиклашга сафарбар қилиш мақсадида сув солиғи жорий қилинди.Шу йилда ТАССРнинг суғорма ер майдони 1920 йилдаги кўрсаткичга қараганда 300 минг десятинага кўпайган эди. Пахта экин майдонлари эса деярли 100 минг десятинага ортди.
Иттифоқ ҳукумати аввал бошданоқ ёш Ўзбекистон республикаси раҳбарияти олдига “Совет Ўзбекистон”ини СССРнинг асосий пахта базасига айлантириш стратегик вазифасини қўйди. “Оқ олтин”нинг аксарият қисми, яъни 90%дан кўпроғи “Советлар мамлакати”нинг тўқимачилик марказларига юборилди. Масалан, 1922 йилнинг бошларида Туркистондан марказга Красноводск йўналиши бўйича 1150 вагон (63470 та той пахта), Оренбург йўналиши бўйича 1547 вагон (85030 та той пахта), ҳаммаси бўлиб, 2697 вагон (148500 та той пахта) пахта толаси жўнатилган эди.
Пахта яккаҳокимлигини таъминлаш мақсадини амалга оширилиши оқибатида қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, хусусан, чорвачилик инқирозга учради, ғалла тайёрлаш кескин камайиб кетди. Ҳосилдор ерлар миқдори камайди. Дон, полиз экинларининг ҳосилдорлиги қисқарди.
#17.Sovetlarning qatag'on-zo'ravonlik soyosati va uning mohiyati.1922 йил 30 декабрда ташкил топган СССР қудратли унитар (қўшма) давлат бўлиб, унда расмий федерация субъектлари суверен ҳуқуқлар ва реал мустақилликдан маҳрум эдилар. Ўзбекистон ҳам фақат номигагина СССР таркибидаги суверен руспублика ҳисобланган, аслида эса иттифоққа ҳар томонлама қарам эди. СССРда қарор топган бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими жамиятнинг барча соҳаларини ўз мақсад ва вазифаларига бўйсундирган, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ўта сиёсийлаштирилиб, ўзгача фикрлашларга қарши шафқатсиз кураш олиб борилар эди.
ХХ аср 20-30 йилларида мустабид тузумга қарши фикр билдирганларни таъқиб остига олиш авж олди. Айни шу пайтда “18 лар гуруҳи”, “иноғомовчилик”, “қосимовчилик” каби сиёсий ишлар тўқиб чиқарилган эди.“Иноғомовчилик” 1926-1931 йилларда мустабид тузум томонидан миллий раҳбар ва зиёлиларнинг қатағон қилинишига сабаб бўлган уйдирма. “Иноғомовчилик”- ўша йилларда ЎзССР Маориф Халқ Комиссари вазифасини бажариб келган Раҳим Иноғомов (1902-1938) номи билан боғлиқ.“Қосимовчилик” - 1929-1930 йилларда миллий анъанавий суд ва ҳуқуқ соҳасидаги қадриятларни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган ватанпарвар руҳдаги ҳуқуқшунос мутахассисларни мустабид совет тузумига мажбуран бўйсундириш йўлидаги (репрессия) қатағонга қарши ҳаракат бўлди.Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ХХ аср 20-йилларида “Ўтган кунлар”дан кейин, “Меҳробдан чаён” асарларини яратиб, ўзбек романчилигини жаҳон маданияти даражасига олиб чиқди. Бироқ, совет режими унинг “Ўткан кунлар” асари китобхонларни совет воқелигидан узоқлаштиради ва унда миллатчилик қарашлари очиқ акс этган деб танқид остига олишади ва бу унинг 1937 йилда қамоққа олиниши учун асос бўлиб хизмат қилади. Адабиётимизнинг энг сара арбоблари қаторида А.Қодирий ҳам 1938 йил 4 октябрда отилади.
Таниқли ўзбек шоири, драматург ва таржимон Усмон Носир ўзининг “Юрак”, “Меҳрим, “Норбўта, “Нахшон” ва бошқа шеърий достонлари билан шуҳрат қозонган. Шунингдек, у Добролюбов, Лермонтов асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Усмон Носир ҳам 1944 йилда совет режимининг бегуноҳ қурбони бўлган.

Download 21.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling