#12 Turkiston o'lkasida Rossiya imperiyasi mustamlaka tuzumi
#18Qayta qurish siyosati va uning O‘zbekistondagi oqibatlari
Download 21.84 Kb.
|
tarix davomi
#18Qayta qurish siyosati va uning O‘zbekistondagi oqibatlari. СССРдаги “қайта қуриш” жараёни аввал бошданоқ сиёсий соҳани қамраб олди. Иқтисодий ислоҳотлар эса унга бўйсунувчан аҳамият касб этди. Орадан кўп ўтмай, жадаллашиб бораётган сиёсий жараёнлар (ошкоралик, демократия) билан суст ривожланаётган иқтисодиёт ўртасида катта фарқ кўзга ташлана бошлади. Бу пайтда СССРнинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистон ССР ҳам қайта қуриш гирдобига тортилди, унинг қонуниятларига амал қилди.
Қайта қуришнинг биринчи босқичи (1985-1986 йиллар) асосан маъмурий-ташкилий тадбирларнинг анъанавий усулларда олиб борилиши билан характерланади. Мазкур босқичда кун тартибига қўйилган вазифалардан бири илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жалб этиш асосида жамиятда туб иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш ва унииг асносида инсон омилини фаоллаштиришдан иборат бўлди. Қайта қуришнинг дастлабки даврларида асосий эътибор мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштиришга қаратилди. Шунинг учун ҳам 1986 йил 1 март куни КПСС XXVII съездининг КПСС Марказий Комитети сиёсий маърузаси юзасидан қабул қилинган резолюцияда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш масаласига катта эътибор қаратилган эди.Бу даврда бутун Совет Иттифоқида бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам дастлаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда маълум ўзгаришлар юз бера бошлади, кишиларнинг ижтимоий фаоллиги ошди, демократия сари айрим қадамлар ташланди, миллий ўзликни англаш жараёни бошланди. Аммо, туб ўзгаришлар ва барча соҳаларда ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги уринишлар муваффақият қозонмади. Статистик кўрсаткичларда қайд этилишича, 1986 йилдан бошлаб мамлакат иқтисодий аҳволи баттар ёмонлаша бошлади, 1987 йил январдан ишлаб чиқариш суръатлари кескин пасая борди, иқтисодиётда инқирозли ҳолат юзага келди. Қайта қуришнинг биринчи босқичи шу тарзда мағлубиятга учради. Қайта қуришнинг иккинчи босқичи (1987-1990 йиллар) жамиятнинг барча жабҳаларини комплекс тарзда ислоҳ қилишни кун тартибига қўйди. Бундай вазифа коммунистик мафкура томонидан 1987 йил январда янада аниқлаштирилди. Москва шаҳрида 1987 йил 27-28 январда бўлиб ўтган КПСС МК Пленумида КПСС Марказий Комитетининг Бош секретари М.С.Горбачёв “Қайта қуриш ва партиянинг кадрлар сиёсати тўғрисида” маъруза қилди. Унда сиёсий ислоҳотларнинг acocий мақсади ошкоралик ва кадрлар сиёсатини тўғри юритиш асосида совет жамиятини тўлиқ демократлаштиришга эътибор қаратилди. Кейинчалик М.С.Горбачёв ўзининг қайта қуриш ҳақидаги машҳур китобида бу ғояларини давом эттирди. Бироқ сиёсий тузумни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, кенг халқ оммасининг сиёсий ва тарихий жараёнларда иштирок этиши Марказ учун қутилмаган оқибатларга олиб келиши натижасида Москва томонидан сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар боши берк кўчага киритиб қўйилди. Оқибатда 1990 йил нафақат қайта қуришнинг иккинчи босқичи, балки СССР аҳолиси, балки бутун дунё умид кўзи билан қараётган қайта қуриш сиёсати бутунлай мағлубиятга учради. Бу ҳолат ҳам СССР инқирозини тезлаштирди ва унинг парчаланишига олиб келди. Download 21.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling