13 – Маъруза: Симметрик ва ассимметрик криптотизимлар


Download 68.5 Kb.
bet1/4
Sana12.03.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1262837
  1   2   3   4
Bog'liq
13-ma ruza


13 – Маъруза: Симметрик ва ассимметрик криптотизимлар.

Режа:


  1. Симметрик криптографик тизим хусусиятлари.

  2. Ассимметрик криптографик тизим ва алгоритмлари ҳақида.

Криптографик тизим ёки кискача криптотизим шифрлаш ва шифрни очиш алгоритмлари бу алгоритмларда ишлатиладиган калитлар, шу калитларни бошқарув тизими ҳамда шифрланадиган ва шифрланган матнларни ўзаро боғланган мажмуасидир.


Криптотизимдан фойдаланишда аввало матн эгаси шифрлаш алгоритми ва шифрлаш калити воситасида аввало дастлабки очиқ матнни шифрланган матнга ўгиради. Матн эгаси уни ўз и фойдаланиш учун шифрлаган бўлса (бунда калитларни бошқарув тизимига хожат ҳам бўлмайди) сақлаб қўяди ва керакли вақтда шифрлаган матнни очади. Очилган матн асли (дастлабки матн) га айнан бўлса, сақлаб қўйилган информациянинг бутунлигига ишонч ҳосил бўлади. Акс ҳолда ахборот бутунлиги бўз илган бўлиб чиқади. Агар шифрланган матн ундан қонуний фойдаланувчига (олувчига) мўлжалланган бўлса у тегишли манзилга жунатилади. Сунгра шифрланган матн олувчи томонидан унга олдиндан маълум бўлган шифр очиш калити ва алгоритми воситасида дастлабки матнга айлантирилади.
Бунда калитни қандай ҳосил қилиш, алоқа катнашчиларига бу калитни махфийлиги сақланган ҳолда етказиш ва умуман иштирокчилар орасида калит узатилгунга қадар ҳавфсиз алоқа каналини ҳосил қилиш асосий муаммо бўлиб туради. Бунда яна бошқа бир муаммо- аутентификация муаммоси ҳам кундаланг бўлади. Чунки:

  • Дастлабки матн (хабар) шифрлаш калитига эга бўлган кимса томонидан шифрланади. Бу кимса калитнинг ҳақиқий эгаси бўлиши ҳам , бегона (мабодо криптотизимнинг сири очилган бўлса) бўлиши ҳам мумкин.

  • Алоқа иштирокчилари шифрлаш калити олишганда у чиндан ҳам шу калитни яратишга ваколатли кимса томонидан ёки тажовуз кор томонидан юборилган бўлиши ҳам мумкин.

Бу муаммони турли криптотизимлар турлича хал қилиб беради. Криптотизимда информацияни шифрлаш ва унинг шифрини очишда ишлатиладиган калитларнинг бир-бирига муносабатига кўра улар бир калитли ва икки калитли тизимларга фарқланадилар. Одатда бир калитли криптотизимларни симметрик криптотизимлар деб, икки калитлини эса ассимметрик криптотизимлар деб аташади. Криптотизимнинг бардошлилиги алгоритм маълум бўлган ҳолда фақат калитнинг ҳимоя хассаларига, асосан калит ахборот миқдори (битлар сони) нинг катталигига боғлиқ деб қабул қилинган.



Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling