13- мавзу: нуклеин кислоталари синтези ва парчаланиши, метоболизми нк лар алмашинувининг бузилиши


Download 120.92 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi120.92 Kb.
#1580900
Bog'liq
13-mavzu


13- МАВЗУ: НУКЛЕИН КИСЛОТАЛАРИ СИНТЕЗИ ВА ПАРЧАЛАНИШИ, МЕТОБОЛИЗМИ НК ЛАР АЛМАШИНУВИНИНГ БУЗИЛИШИ


Оротоцидурия деб сийдик билан куп микдорда оротат кислота чикиб туриши айтилади.


Ирсий оротацидурияда бир кеча-кундузда 1,5 г, яъни нормадагига караганда 1000
баравар купрок микдорда оротат кислота чикиб туради. Беморлар сийдиги совутилганда
унда оротат кислотанинг игнасимон кристалларидан иборат чукма хосил булади. Бу
касаллик УМФ синтезининг сунгги икки реакциясини – оротидилат кислота хосил
булиши ва декарбоксилланиши реакцияларини катализловчи фермент етишмовчилигига
богликдир. Натижада, нуклеин кислоталар синтези учун зарур пиримидинли
нуклеотидлар етишмай колиб, оротат кислота эса аксинча тупланиб боради. Ана шундай
шароитларда УТФ-нинг идора этувчи таъсири булмаслиги – биринчи реакция аллостерик
ингибиторининг йуклиги хам оротат кислотанинг тупланиб боришига йул очади.
Агар бу касаллик вақтида даволанмаса жисмоний ва ақлий заифликга, болаларни
биринчи йилидаёқ ўлиб кетишига сабаб бўлади. Оротат кислота токсик хусусиятга эга
эмас; ривожланишдан орқада қолишнинг сабаби – пирмидин танқислигидир. Шунинг
учун бу касалликни даволашда уридин (урацил ва рибозадан ташкил топган нуклеозид)
суткасига 0,5-1 г дан бериб турилади. Бу издан чиққан реакцияларни четлаб ўтиб, УМФ
демак, бошқа пиримидинли нуклеотидлар хам хосил бўлиб туришини таъминлайди.
Уридин + АТФ → УМФ + АДФ
Бунда нафақат «пиримидин танқислиги йўқолади», балки оротат кислотани ажралиши
хам камаяди, чунки тескари боғланиш орқали ингибирланиш механизми ишга туриб бу
метаболик жараённинг биринчи реакциясини ингибирлайди. Давалаш бутун умр давом
этиши керак, ҳамда витаминларга ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бой
озуқа қабул қилиниши керак.
Оротацидурия гипераммонемия пайтида, сийдикчил ҳосил бўлиши орнитин цикли
ферментлари функциясининг бузилиши натижасида ҳам кузатилади. Бунда
митохондрияларда ҳосил бўлган карбамоилфосфат сийдикчил синтези учун
сарфланмасдан, балки пиримидинли нуклеотидлар синтези учун ҳам сарфланади, барча
оралиқ метаболитлар, жумладан оротат кислота концентрацияси ортиб кетади.
Download 120.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling