13- мавзу: таъминот жараёни аудити (Асосий воситалар ҳисобини аудиторлик текширувидан ўтказиш)


Download 66.26 Kb.
bet1/2
Sana17.02.2023
Hajmi66.26 Kb.
#1204594
  1   2
Bog'liq
13-мавзу. масала 01 топшириқ


13- МАВЗУ: ТАЪМИНОТ ЖАРАЁНИ АУДИТИ

(Асосий воситалар ҳисобини аудиторлик текширувидан ўтказиш)


1-Масала. Корхонанинг асосий воситаларини ҳаракати, сақланиши ва самарали ишлатилиши бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш тартибини ўрганиш.


Асосий маълумотлар:
а) “Зафар” МЧЖ олди сотди шартномасига асосан “Саваш” МЧЖдан 2020 йил 17 сентябрдаги 615 - сонли счет фактура орқали 2012 йилда ишлаб чиқарилган юк автомашинасини сотиб олди ва сентябрь ойида уни эксплуатацияга қабул қилди. Юк автомашинасининг шартномавий баҳоси 23 000 000 сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 000 000 сўм.
Корхона “Консалт” МЧЖга юк машинасини сотиб олишда кўрсатган воситачилик хизмати учун 2020 йилнинг 21 сентябридаги 407 - сонли счет фактура орқали 1 725 000 сўм, шу жумладан, ҚҚС – 225 000 сўм ҳақ тўлади.
Шунингдек, автомашинани олиб келиш учун корхона ходими хизмат сафарига жўнатилди. Хизмат сафари харажатлари 80 000 сўмни ташкил этди. Юк автомашинаси учун пул 2020 йилнинг сентябрь ойида ўтказилди. Автомобилни давлат рўйхатига олиш ва шартномани нотариал тасдиқлаш учун 240 000 сўм, йўл жамғармасига эса – 640 000 сўм тўланди.
Корхона кичик бизнес субъекти бўлиб айланмадан солиқ тўлайди.
Юқорида келтирилган хўжалик операциялари корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича қайд қилиган: Сентябрь ойида:

  1. Дт 4320 Кт 5110 – 23 000 000;

  2. Дт 0820 Кт 6010 – 23 000 000;

  3. Дт 6010 Кт 4320 – 23 000 000;

  4. Дт 0820 Кт 6010 – 1 725 000;

  5. Дт 6010 Кт 5110 – 1 725 000;

  6. Дт 2010 Кт 4220 – 80 000;

  7. Дт 6520 Кт 5110 – 640 000;

  8. Дт 0820 Кт 6520 – 640 000;

  9. Дт 6990 Кт 5110 –240 000;

  10. Дт 0820 Кт 6990 – 240 000;

  11. Дт 0160 Кт 0820 – 25 605 000.

б) 2020 йилнинг 20 сентябрида маънавий эскирганлиги сабабли дастлабки қиймати 4 000 000 сўм бўлган дурадгорлик дастгоҳи демонтаж қилинди ва тугатилди. Ушбу дастгоҳ бўйича 3 334 000 сўмлик амортизация ҳисобланган. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига кўра, дастгоҳга йиллик амортизация меъёри 15% деб белгиланган. Дастгоҳнинг фойдали хизмат даври эса 6,6 йил этиб белгиланган. Дастгоҳ 5 йил олдин эксплуатацияга қабул қилинган. Дастгоҳ тугатилганда олинган эҳтиёт қисмларнинг бозор нархи 400 000 сўмга тенг. 8510 счет бўйича кредит сальдоси 100 минг сўм.
Сентябрь ойида корхона бухгалтерияси қуйидаги проводкалар амалга оширилган:

  1. Дт 9210 Кт 0130 – 4 000 000;

  2. Дт 0230 Кт 9210 – 3 334 000;

  3. Дт 1040 Кт 9210 – 400 000;

  4. Дт 8510 Кт 9210 – 100 000;

  5. Дт 9430 Кт 9210 – 166 000.

в) 2020 йилнинг август ойида корхона машинасозлик заводидан совға сифатида битта тўқувчилик дастгоҳини олди. Дастгоҳнинг бозор нархи 3 000 000 сўм. Дастгоҳни ўрнатиш билан шуғулланган ишчиларнинг иш ҳақи 200 000 сўмга баҳоланди. Дастгоҳ шу ойнинг ўзида эксплуатацияга қабул қилинди. Дастгоҳнинг фойдали хизмат даври 6,6 йилга, йиллик амортизация меъёри эса 15%га тенг.
2020 йилнинг август ойида корхона бухгалтерияси қуйидаги проводкалар амалга оширилган:

  1. Дт 0820 Кт 8530 – 3 000 000;

  2. Дт 0820 Кт 6710 – 200 000;

  3. Дт 0130 Кт 0820 –3 200 000.

2020 йилнинг сентябрь ойида қуйидаги проводка амалга оширилган:
4. Дт 2010 Кт 0230 – 810 691.

Download 66.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling