- 5.Инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиётни ривожлантиришдаги роли
- Инвестициялар иқтисодий категория сифатида қатор функция ва вазифаларни бажаради-ки, уларсиз ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти бир маромда ривожлана олмайди.
- Инвестициялар макродаражада қуйидагиларни таъминлайди:
- – такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш сиёсатини амалга ошириш;
- – илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, унинг сифати ва ҳажминини ошириш;
– ижтимоий соҳаларни (соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқ.) ривожлантириш; - – ижтимоий соҳаларни (соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқ.) ривожлантириш;
- – аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим бўлган уй-жой қурилиши, ичимлик суви, газ, электр энергия билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш;
- – атроф-муҳит ва экологиянинг ифлосланишининг олдини олиш;
- – умумжамият ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан қайта қуриш ва барча иқтисодиёт тармоқларини бир маромда ривожлантириш;
- – иқтисодиётнинг реал сектори ва этакчи тармоқларини ривожлантириш;
– ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ихтисослашувини мустаҳкамлаш; - – ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ихтисослашувини мустаҳкамлаш;
- – инвестициялар импорти ва экспорти орқали миллий иқтисодиётнинг халқаро интеграциясини кучайтириш;
- – саноат учун зарур хом ашё базасини яратиш;
- – ишсизлик муаммосини юмшатиш ёки маълум даражада ҳал этиш;
- – мамлакатнинг ҳарбий саноат мажмуини мустаҳкамлаш;
- –давлатнинг мудофаа имкониятларини таъминлаш;
- – бошқа қатор муаммоларни ҳал этиш.
Ўзбекистон Республикаси учун инвестициялар, биринчи навбатда, иқтисодиётни янада барқарорлаштириш учун зарурдир. Реал инвестицияларни (бино ва иншоотлар қуриш ва модернизация қилиш, замонавий машина ва асбоб-ускуналар сотиб олиш) жалб қилиш иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширади. Ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни олиб келишга йўналтирилган инвестициялар қаттиқ рақобат шароитларида омон қолишга кўмаклашади. - Ўзбекистон Республикаси учун инвестициялар, биринчи навбатда, иқтисодиётни янада барқарорлаштириш учун зарурдир. Реал инвестицияларни (бино ва иншоотлар қуриш ва модернизация қилиш, замонавий машина ва асбоб-ускуналар сотиб олиш) жалб қилиш иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширади. Ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни олиб келишга йўналтирилган инвестициялар қаттиқ рақобат шароитларида омон қолишга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |