13 мавзу: АҲолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими


Download 39.04 Kb.
bet1/7
Sana23.12.2022
Hajmi39.04 Kb.
#1047037
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13 мавзу


13 МАВЗУ: АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ


Режа:
13.1. «Ижтимоий ҳимоя қилиш» тушунчаси ва унинг асосий йўналишлари
13.2. Ўзбекистонда кучли ижтимоий кафолатларни шакиллантириш вазифалари ва хусусиятлари
13.3. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизми
13.4. Ижтимоий таъминот турлари


13.1. «Ижтимоий ҳимоя қилиш» тушунчаси ва унинг асосий
йўналишлари

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш деганда биз аҳолига давлат томонидан яшаш ва ҳаётий фаолияти учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли йуналтирилган кафолатлар тизимини тушунишимиз лозим.


Ижтимоий ҳимоя қилиш бир томондан, функционал тизим, яъни йўналишлар тизими бўлиб, у ана шу йўналишлар асосида амалга оширилади, иккинчи томондан, у ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган институтлар тизимидан иборат бўлиб, унга давлат, суд, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотлар киради.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлатнинг ижтимоий сиёсати ижтимоий ҳимоялаш механизмларини, давлатнинг, корхоналар ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа субъектларининг роли ва вазифаларини ўзгартиради. Амалда бу ижтимоий ҳимоялашга ажратиладиган бюджет маблағлари салмоғининг қисқариши, давлат томонидан бериладиган бепул кафолатларнинг камайишини билдиради. Кўпроқ оғирлик нодавлат молия манбаларига, шу жумладан, корхоналар зиммасига юклатилади. Бу айрим корхоналар учун жиддий муаммолар туғдириб, уларнинг ижтимоий ҳимоя бўйича тадбирлари ҳажми ва даражасини меҳнат шароитлари ва уни муҳофазалашга боғлаб қўяди.
Амалга оширилиш усулига қараб ижтимоий сиёсатни актив ва пассив турларга ажратиш мумкин. Пассив ижтимоий сиёсат нархларни сунъий равишда тутиб туриш, шу ҳисобига турмуш даражасини ошириш ёки барқарорлаштириш, ижтимоий ҳимоялашнинг барча йўналишлари бўйича дотацияларни оширишни кўзда тутади. Актив сиёсат мақсадга мувофиқроқдир. Унда ташаббус кўрсатиш ва тадбиркорлик учун шароит яратиб бериш, пенсионерлар, ветеранлар, болалар, бюджет соҳасида хизмат қилувчиларни қўллаб-қувватлашда давлатнинг ролини ошириш устивор мақсадлар ҳисобланади.

Download 39.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling