13-мавзу. Ер ости сувларининг пайдо бўлиши, турлари ва режими


Ер ости сувларининг турлари ва уларнинг ётиш шароити


Download 155.94 Kb.
bet2/3
Sana03.10.2023
Hajmi155.94 Kb.
#1691239
1   2   3
Bog'liq
13-ìàâçó. Åð îñòè ñóâëàðèíèíã ïàéäî á¢ëèøè, òóðëàðè âà ðåæèìè

Ер ости сувларининг турлари ва уларнинг ётиш шароити
Ер ости сувлари горизонтининг жойлашишга қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Юзаки сувлар.
2. Грунт сувлар.
3. Қатламлараро – артезиан сувлар.
4. Карст сувлари.
5. Тоғ жинслари ёриқларидаги сувлар.
Бу сувлар босимининг бор-йўқлигига қараб:
1.Босимсиз сувлар, яъни ер ости сувлар юзасидаги босим атмосфера босимига тенг. Буларга юзаки, грунт карст ва ёриқлар орасидаги сувлар киради.
2.Босимли сувлар, яъни ер ости сувлар юзасидаги босим атмосфера босимдан кўп, буларга артезиан сувлари ва баъзида грунт сувлари ҳам киради.
Юзаки сувлар. Атмосферадан тушаётган қор ва ёмғир сувларининг аерастия зонасида линза кўринишида ёки ўзидан сув ўтказмайдиган муаққат юпқа қатламлар устида тўпланишдан йиғилган сувларга юзаки сувлар дейилади. ( 6.1. расм).



Юзаки сувлар ўзига хос қуйидаги белгилар билан бошқа сувлардан кескин фарқ қилади:
1. Улар мавсумийдир, фақат қор ёмғир сувлари кўп вақтда йиғилади.
2. Мавсумийлиги учун уларнинг миқдори ўзгарувчандир.
3. Улар кенг майдонга тарқалмайди ва қалинлиги ҳам камдир.
Юзаки сувлар халқ хўжалигида фақат чорва молларини суғоришда иштилади.
Қурилиш материалларини қазиб олишда, карерларни мавсумий сув босишга олиб
келади.
Грунт сувлари. Ер юзасидан биринчи сув ўтказмайдиган қатлам устида
жойлашган ва кенг майдонга тарқалган сувлар грунт сувлари деб аталади (6.2.-расм).

Грунт сувлари усти-планда юзаси, кесмида-унинг сатхи деб аталади. Грунт сувлар сатхидан /ГСС/ сув ўтказмайдиган қатламгача бўлган масофа сувли горизонтнинг қалинлиги дейилади.
Грунт сувлари қуйидаги хусусиятлари билан бошқа сувлардан фарқ қилади:
1.Грунт сувларининг таъминланиш, тарқалиш ва сарф бўлиш майдонлари мос келади.
2.Грунт сувлари атмосфера билан боғлиқ бўлгани учун унинг сатхи очиқ – босимсиз юзага эгадир.
3.Грунт сувлари ер юзасидаги сувлар билан гидравлик боғлиқдир.
4.Грунт сувларининг сарфи, сатхи ва кимёвий таркибининг ўзгариши ер юзасидаги сув хавзалари ҳолатига ва иқлим шароитига боғлиқдир.
5. Гурунт сувлари сув ўтказмайдиган қатлам нишаблигига қараб доим харакат қилади., ер ости сув оқимини ҳосил қилади.
6.Грунт сувлари ер юзасининг тузилиши ва иқлим шароитига қараб ҳар хил чуқурликда ётади.
Қатламлараро-артезиан сувлар. Сув ўтказмайдиган икки қатлам орасида жойлашган сув ўтказадиган қатламда жойлашган сувларга қатламлараро сувлар деб аталади (6.3-расм).


6.3-расм
1. Сув ўтказмайдиган қатламлар.
2. Сув ўтказувчан қатламдаги сувли горизонт.
А. –грунт сувлари тарқалган майдон.
Б. –қатламлараро сувлар тарқалган майдон.
а. –қатламлараро сувларнинг таъминлаш майдони.
б. –қатламлараро сувларнинг тарқалиш майдони.
в. –қатламлараро сувларнинг сарф бўлиш майдони.
НН1 –пъезометрик сатх.
hН – пъезометрик сатхнинг баландлиги, ёки босим фарқи.
м – қатламлараро сувларнинг қалинлиги.
Қатламлараро сувларга қуйидаги хусусиятлар хосдир:
1. Улар асосан босимли, баъзида босимсиз, кам бўлиши мумкин.
2. Уларнинг юзаси азот эмас.
3. Уларнинг таъминланиш, тарқалиш ва сара бўлиш майдонлари мос эмас.
4. Уларнинг юзаси берк бўлгани учун улар кам ифлосланади, уларнинг миқдори, хоссаси ва таркиби кам ўзгаради.
Карст сувлари. Ер остида ҳосил бўлган бўшлиқ-карстлардаги сувлар карст сувлари дейилади. Бу сувлар тоғ жинсларида горизонтал ва вертикал йўналишда ҳаракат қилиб, туташ оқимлар ҳосил қилади. Карст сувларининг сатхи ва сарфи кескин ўзгариб туради. Ер юзасида карст бўшлиқлари кўп бўлса, сувнинг ютилиши кўпайиб ва тезлашиб кетади. Натижада карст раёнларидаги булоқларнинг сув сарфи сув тошқини ёки кўп ёмғир ёғиши билан тез кўпаяди ва аксинча.
Карст сувлари тарқалган худудларда, бу сувлар ахоли яшайдиган қишлоқларни, шахарларни, саноат корхоналарини сув билан таъминлашда фойдаланилади. Шу билан бирга карст сувлари фойдали қазилма конларида ишлашда, тўғонлар ва сув омборлари қуришда кўпгина қийинчиликлар ҳам келтириб чиқаради.
Тоғ жинслари ёриқларидаги сувлар. Мустахкам метаморфик, магматик ва чўкинди тоғ жинслари ёриқлари орасида ҳаракат қиладигаб сувлар ёриқларда жойлашган сувлар деб аталади. Ёриқларнинг бир-бири билан қўшилиши ва боғланиши сабабли булардаги сув, грунт сувларидан фарқли ўлароқ, ҳар тарафга оқиши, пастга оқиши ёки юқорига кўтарилиши мумкин.
Тоғ жинслари ичидаги нураш натижасида пайдо бўлган ёриқлар бир неча метрдан 100-200 м гача, тектоник ёриқлар эса юз ва минглаб метр чуқурликкача бориши мумкин. Шу сабабли ёриқларда жойлашган сувлар ҳам ҳар хил чуқурликда, босимли ёки босимсиз бўлади. Босимсиз сувлар жарлик ва дарё ўзанларида ер юзасига тинч булоқлар кўринишида чиқиб ётади. Бундай сувлар халқ хўжалигида сув билан таъминлаш учун ишлатилади. Лекин бу сувлар тарқалган худудларда табиий қурилиш хом ашёларини қазиб олишни қийинлаштиради.


Download 155.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling