13-мавзу. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш Топшириқлар 1-масала


Download 14.34 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi14.34 Kb.
#1250019
Bog'liq
10 mavzu amaliy Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг


13-мавзу. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш


Топшириқлар
1-масала
Уч йил давомида меҳнат сарфи миқдори ва унинг унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлар жадвалда келтирилган:

Йил

Меҳнат сарфи миқдори, (соат)

Меҳнат унумдорлиги ( бир соатда яратилган ЯИМ ҳажми (пул бирлигида))

Реал ЯИМ ҳажми,
(пул бирлигида)

1

1000

100




2

1000

105




3

1100

105




Аниқланг:
а) Барча йиллар учун ЯИМ реал ҳажмини;
б) биринчи йилга нисбатан иккинчи йили меҳнат унумдорлиги неча фоизга ўсди; бунинг натижасида (меҳнат сарфи ўзгармаган ҳолда) ЯИМнинг реал ҳажми қанча фоизга ортди?
c) иккинчи йил билан қиёслаганда учинчи йилда меҳнат ҳажми қанча фоизга ўсди; бунинг натижасида (меҳнат унумдорлиги ўзгармаган ҳолда) ЯИМ неча фоизга ортди?
Меҳнат сарфи миқдорининг ортиши ва унинг унумдорлиги ўсиши қандай иқтисодий ўсиш омилига киради?
2-масала
Агар ялпи ички маҳсулотдаги капиталнинг улуши 25%, меҳнатнинг улуши 75% бўлса,у ҳолда капитал заҳираси йилига 2%га, ишчи кучи сони 3%га ҳамда ЯМД eса 2 %га кўпайса, омилларнинг жами унумдорлигини топинг.
3-масала
Мамлакатда жамғариш нормаси 28 % ни, аҳолининг йиллик ўсиш суръати 1%ни, меҳнат тежовчи технологик тараққиёти суръати 2 %ни, асосий капиталнинг ишлаб чиқариш нормаси; %ни ташкил eтади. Битта ходимга тўғри келадиган даромаднинг (ишлаб чиқариш ҳажмининг) барқарор даражасини топинг.


4-масала
Ўтган йили уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари 800 шартли бирликни (ш.б.) тасарруфдаги даромад миқдори эса 1000 ш.б.ни ташкил eтди.
Жорий йилда жамғармалар ҳажми 120 ш.б.ни, истеъмолга чегараланган мойиллик эса 82 % ни ташкил қилди.
Топилсин:
а) ўтган йилдаги йилдаги жамғармалар, истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари;
б) жорий йилдаги истеъмол, тасарруфдаги даромад, истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари;
в) жамғаришга ва истеъмога чегараланган мойиллик кўрсаткичлари.
Download 14.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling