Муаммо - (юнон. “тўсиқ”, “қийинчилик”, араб. “жумбоқли”, “сирли”, “тушунилиши қийин”) – ҳал қилиниши муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масала
Педагогик муаммо - ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала
Муаммони қўйиш даражалари - Ўқитувчи муаммони қўяди ва талабаларни уни ҳал қилишга йўналтиради
- Ўқитувчи муаммоли вазиятни баён қилади ва талабаларнинг ўзлари мустақил равишда муаммони шакллантиради
- Ўқитувчи муаммони қўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни рўпара қилади. Талабалар муаммони англаган ҳолда уни ўзлари шакллантириб, муаммони ечиш усулларини таҳлил қилади
Муаммони қўйиш ва ҳал этиш босқичлари - Масаланинг асосини ташкил қилувчи муаммони белгилаб олиш
- Мақсадни аниқлаштириш
- Масала ечими шартини таҳлил қилиш
- Ташкилий-педагогик ишларни амалга оширишга шароит яратиш
- Масаланинг ечимини топишга йўналтирилган амалий ҳаракатни ташкил этиш
- Муаммонинг ечимини баён этиш
- Муаммо ечимини муҳокама қилиш
Муаммоли вазият - талабаларнинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати бўлиб, у ҳал этилаётган масала билан боғлиқ янги билимларни излашни тақозо этади
Муаммоли таълимнинг асоси бўлган босқичлари - Муаммоли вазиятни яратиш
- азиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш
- Фаразларни илгари суриш
- Ечимни текшириш
Муаммоли вазият методи - талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида унинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл
Муаммоли таълим технологиялари - талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари
Do'stlaringiz bilan baham: |