13-мавзу. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги р е ж а саноат чиқиндиларини қўллаш. Махсус тўлдирувчилар. Бетоннинг қайта тикланган тўлдирувчилари


Download 108.26 Kb.
bet1/3
Sana02.11.2023
Hajmi108.26 Kb.
#1740392
  1   2   3
Bog'liq
30-маvzu Maxsus to\'ldiruvchilar

13-мавзу. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги Р Е Ж А 1.Саноат чиқиндиларини қўллаш. 2.Махсус тўлдирувчилар. Бетоннинг қайта тикланган тўлдирувчилари

Таянч иборалар:

қум, шағал, чақиқ тош, омборхоналар, сунъий ғовак тўлдирувчилар, керамзит шағали, саноат чиқиндилари, домна шлак, аглопорит,


Саноат чиқиндила
ридан унумли фойдала
нишда қуйидаги
ларга эришилади
саноат чиқиндиларидан фойдаланмаслик, уларни ташлаш, чуқурларга кўмиш катта харажатларга олиб келади; махсус чуқурларга кўмишда атроф муҳитга зарар етказилади; тўлдирувчилар олишда табиий хомашё заҳираси чегараланган; янги конларни ўзлаштириш қўшимча сарф-харажатларни талаб этади; саноат чиқиндилари табиий хомашёга нисбатан арзон; кўпинча уларни минимал қайта ишлаш орқали тўлдирувчи олиш мумкин; саноат чиқиндилари базасида олинадиган ғовак тўлдирувчилар иқтисодий самарали ҳисобланади.

Барча сунъий ғовак тўлдирувчилар ичида энг арзони бу шлакли пемза ҳисобланади. Унинг ўртача таннархи керамзит таннархига нисбатан 5 марта кам бўлади.

Шлакли пемза олишда қизиб турган суюқ ҳолатдаги домна печлари шлаклари ишлатилади. Натижада асосий металлургия маҳсулоти - чўян ва пўлатнинг таннархи арзонлашади.

Гилли жинслардан олинадиган аглопорит учун хомашёни қазиб олиш ва келтиришдаги сарф харажатлар маҳсулот таннархининг 20% ни ташкил этади.

Қўлланадиган кўмир ҳам тахминан шунчани ташкил қилади. Шу сабабли аглопорит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида ёқилғи таркибли саноат чиқиндилари (кўмир қазиб олиш ва бойитиш, иссиқлик электростанция куллари) дан фойдаланиш тўлдирувчи таннархини пасайтиради ва аглопорит ишлаб чиқариш ва ишлатишда техник-иқтисодий самарадорликни оширади.

Барча тўлдирувчиларнинг сифатини яхшилаш ва турли бетонларда рационал қўллаш орқали бетон ва темир-бетон конструкциялар таннархи пасаяди ва сифатини оширишга эришилади.

Бу эса сунъий тўлдирувчиларни ўрганиш заруриятини туғдиради. Экологик нуқтаи назаридан сунъий тўлдирувчилар ишлаб чиқариш катта аҳамиятга эга. Баъзан карьерларни қайта ишлаш ва ўра қазиш ишларига қарши фикрлар мавжуд. Бироқ қурилиш ва саноат чиқиндиларини утилизация қилиш ва улардан яроқли сунъий тўлдирувчилар ишлаб чиқариш сингари масалалар мавжуд. Бу саноат чиқиндиларини қайта ишлаш орқали бетон олиш учун яроқли тўлдирувчилар олиш имконини беради.


Download 108.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling