Янги бетон олиш учун ишлатиладиган эски бетоннинг хавфи, токсик ёки радиоактив моддалар билан зарарланган бўлса у ҳолда уни чуқур тадқиқ этиш ёки иложи бўлса ишлатмаслик керак бўлади. Эски бетон таркибидаги битум каби органик материаллар янги бетон хусусиятларини ёмонлаштиради. Бундан ташқари металл қўшимчалар ва ташқи юзадаги бўёқлар ва шиша бўлаклари тўлдирувчининг ишқорий реакцияга олиб келади. RCAнинг таркибини аниқлаш BS 8500-2: 2002да келтирилган. Эски бетон чиқиндиларини қайта ишлаш орқали яроқли тўлдирувчи олиш ва ишлатиш стандарт томонидан тартибга солинган. Шу билан бирга, қурилишда ишлатиладиган чақиқ тош таркибида салбий таъсир кўрсатувчи кўп миқдорда ғишт, шиша, гипс ёки хлоридлар бўлади. Қурилиш чиқиндиларини бундай салбий таъсир кўрсатувчилардан тозалаш бўйича ҳали ҳам таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Гонсалес ва бошқалар томонидан эски бетон чиқиндисини қайта ишлаш бўйича таклифлар берилган. Бу Риган томонидан ҳам таклиф этилган. Бошқа маиший чиқиндиларга келадиган бўлсак, масалан кўмир ёниши натижасида ҳосил бўладиган кул, қора ва рангли металларни эритишда чиқадиган чиқиндиларни майдалаб кукун ҳолатга келтириш, гил билан аралаштириб гранулалар олиш ва улардан сунъий тўлдрувчилар ишлаб чиқариш мумкин. Бу материални қўллаш орқали мустаҳкамлиги 28 кун ичида 50 МПа (квадрат дюймга 7000 фунт) етадиган бетон ишлаб чиқариш мумкин. Бу материалларни бетоннинг узоқ муддатга чидамлигига таъсирини ўрганиш лозим бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |