13-мавзу. Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши
Кўп партиявийлик тизимининг қарор топиши
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
13-maruza
13.3. Кўп партиявийлик тизимининг қарор топиши.
Кўп партиявийлик тизими. Миллий си ѐсат Мухолиф партиялар ва ҳаракатлар демократик жамият қуришнинг зарурий шарти 80 – йилларнинг охирларидан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий ҳаракатлар пайдо бўлди. Мустақиллик йиллари мамлакатимизда 5 та си ѐсий партия ташкил топди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси 1991 йил ноябрда фаолият кўрсатиб, ўз сафида 420 мингдан зи ѐд аъзони бирлаштирган. Олий мажлиснинг 69 та депутати – унинг аъзоси эди. “Ватан тараққи ѐти” партияси 1992 йил май ойида тузилган бўлиб, унинг сарфларида 35 мингдан ортиқ аъзо бор эди. Унинг 14 аъзоси Олий Мажлисига депутат этиб сайланган, “Адолат” социал – демократик партияси 1995 йил февралда ташкил топган бўлиб, 30 мингдан ортиқ аъзоси бўлиб, Олий мажлисга 47 депутати сайланди. “Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси” 1995 йил июнда ташкил топган. Сарфларида 6 мингга яқин аъзоси бўлган. 1998 йил “Фидокорлар” миллий – демократик патияси ташкил топган. Мамлакатимизда партия ва ҳаракатлардан ташқари 200 га яқин касаба, тадбиркорлар, ѐшлар, фаҳрийлар каби ижтимоий уюшмалари ҳам мавжуд. Булар орасида энг оммавийси касаба уюшмалари бўлиб, таркибида 7,5 млн аъзо бор. Ўзбекистон ҳа ѐтида ѐшларнинг ўрни беқиѐсдир. 1991 йил охирида Ўзбекистон ѐшлар иттифоқи тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 7 январ фармони билан иқтидорли ѐшларни хориждаги илғор тараққий этган олийгоҳларда билим олишларини тай ѐрлаш, ташкил этиш учун “Умид” жамғармаси тузилди. Ҳозирги кунда 2300 жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Президент И.А.Каримов “Бу ташкилотлар фақат хайрия ва муввақат муассасаларига айланиб қолмасдан демократик қадриятларни, кишиларнинг қонуний ҳақ – ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилишлари керак”, деб вазифа қўйди. • Бугунги кунда мамлакатимида жамият ҳа ѐтининг турли соҳаларида 5100 дан зи ѐд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда ва бу кўрсатгич 2000 йилга қараганда 2,5 баробар кўпдир. Фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари-маҳаллалар сони 10 мингдан ортиғини ташкил этади. Булар қаторида “Камолот”ЁИҲ, Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси, ”Соғлом авлод учун”, “Нуроний” жамғармалари, ”Ижод” фонди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва бошқа жамоат ташкилотлари. Ўзбекистон Республикаси 120 дан ортиқ миллатлар ва элатларни бирлаштирган кўп миллатли давлат. Бугунги кунда республикада яшовчи ҳар бир фуқаро миллати келиб чиқиши, дини ва ирқидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятларига эга. Айнан мана шу тамойил миллий си ѐсатимизнинг асосини ташкил этади. Республикадаги барча миллатларни ривожланишига катта эътибор қаратилиб, уларнинг тили ва динини ҳурмат қилиш, миллий ва халқ анъаналарини сақлаш, эркин ва ҳар томонлама тараққи ѐтни таъминлаш мақсадида 110 га яқин миллий марказлар ташкил этилган. буларнинг фаолиятини 1993 йил январида ташкил этилган Республика байналмилал маданий маркази бошқариб боради. Республикамизда миллатлараро муносабатларда барқарорликка эришилган, бу Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг гаровидир. Миллат ва элатларга ўзаро ҳурматда бўлиш – жамият маънавий баркамоллигининг белгисидир. Бу ҳолат давлатдаги миллий барқарорликдан ташқари, бу барқарорликнинг янада мустаҳкамланиши учун замин яратади. 3. Siyosiy isloxotlar. Huquqiy demokratik davlat asoslarining barpo etilishi O’zbekiston mustaqilligi e’lon qilingan paytda 1990-yil fevralda saylangan qonun chiqaruvchi organi –Oliy Kengash faoliyat ko’rsatmoqda edi. O’zbekistonda demokratik isloxotlarni bosqichma- bosqich amalga oshirish yo’lidan borilib , birdaniga Oliy Kengashni tarqatib yuborilmadi. U 1990-1994-yillarda qonun chiqaruvchi organ sifatida faoliyat yuritdi va o’z vakolat muddati davrida 200ga yaqin qonun va 500 dan ortiq qarorlar tayyorladi va qabul qildi. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling