14-мавзу. Электр гўшт қиймалагичлар, уларинг турлари, тузилиши ва ишлаш принципи


Download 468.38 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi468.38 Kb.
#1499657
  1   2
Bog'liq
14-мавзу. Электр гушт киймалагич


14-мавзу. Электр гўшт қиймалагичлар, уларинг турлари, тузилиши ва ишлаш принципи
Мақсад: электр гўшт қиймалагичларини турларини ўррганиш, уларнинг иш жараёни кузатиш, таркибий қисмларини ва жорий тамирлашни ўрганиш.
Электр гўш қиймалагичларнинг икки хили: ЭМК куттерли (пичоқли) ва ЭМШ шнекли хили тайёрланади.
Куттерли электр гўшт қиймалагичлар гўшт балиқни қиймалаш учун мўлжалланган асбоб бўлиб айланувчи пичоқ билан таъминланган. Анашу пичоқ гўшт ёки балиқни қиймалайди.
Шнекли электр гўшт қиймалагичлар гўшт , балиқ қиймалаш, сабзавот ва ше каби озиқ овқат махсулотларини майдалаш учун ишлатиладиган пичоқлар билан жихозлнган асбоблардир. Гўштни айланадиган шнек пичоққа етказиб беради ва гўшт тешик тешик диск (панжара) дан сиқиб чиқарилади.
Электр гўшт қиймалагичнинг техник характеристикаси.




ЭМК

ЭМШ

Юкланиш массаси кг

0,4




Ишлов бериш вақти с, кўпи билан

15




Номинал истемол қуввати Вт кўпи билан

1000

100

Бункер бўғзининг чуқурлиги, мм камида




100

Бўғзиинг ички диаметири кўпи билан




45

Иш унуми кгсоат камида




30

Массаси кг кўпи билан

4

5

Шискли гўшт қиймалагичларга ўрнатилган қўшимча жихозларнинг иш унуми қуйидагича, кг соат, камида: сабзавотларни қирқиш ва тўрғаш учун 24, хамирга шакл бериш учун 9 сок тайёрлаш учун 12, колбасса тиқиш учун 24,


Электр гўшт қиймалагичлар ўзгарувчан токнинг 127 ёки 220 В номинал кучланишига мўлжаллаб тайёрланади.
Электр гўшт қиймалагичларнинг шартли белгисига қуйидагилар киради: типи иш унумдорлиги ёки бир галги нагрузка нормаси, истемол қуввати, қўшимча жихозлари сони.
Электр гўшт қиймалагичларда узунлиги камида 1,5 м келадиган улаш шнури бор.
Электр гўшт қиймалагичларнинг конструксиясида битта ёки ундан кўп қуйидаги элементлар бўлиши кўзда тутилади: ЭМК учун вақт релеси, қушимча жихозларни сақлаш учун қути, улаш шнурини ўраб қуйиш учун қурилма, сабзавотларни тўғраш ва қириш учун қўшимча қурилма, кофе янчиш учун қўшимча жихоз, асбобни имкониятлари кўпайтириш учун қўшимча жихозлар. Ишлаб турган електр гўшт қиймалагич 1м ли таяанч радиусдахосил қиладиган товуш баландлиги ЭМК учун 68 дБА. ЭМШ учун 66 дБА қийматлардан ошмаслиги керак.
Куттерли “Винница” электр гщшт қиймалагич. Коллекторли типдаги 8 электр двигателидан иборат.
Электр двигател юмалоқ корпус 7 га жойлаштирилган ва таглик 10 билан ёпиб қўйилади, бу таглик юритмага винтлар билан маҳкамланади. Ишлов бериладиган махсулот стакан 4 га солиниб, қопқоқ 3 билан ёпилади.
Зангламайдиган пўлатдан тайёрланган пичоқ 2 ни электр двигатели айлантиради. У электр двигатель валига фиксатор 1 билан махкамланган. Фиксаторни расимда стрелка билан кўрсатилган йўналишда босиб туриб пичоқни осонгина олиш мумкин. Электр двигатели винтлар 11 билан махкамланган ва таглик 10 билан ёпиб қўйилган.

Блокировкалаш қурилмаси 5 ва ишга тушириш кнопкаси 6 гўшт қиймалашдан фойдаланишда хавфсизликни таминлайди.
Гўшт қиймалагични электр тармоғига улаш учун вилкали улаш шнури 9 хизмат қилади. Кнопка 6 ни босилганда ва айни бир вақтда қопқоққа қўл билан босилганда электр гўшт қиймалагич ишга тушади. Агар қўл қопқоқдан олинса ёки кнопка қўйиб юборилса гўшт қиймалагич тўхтайди.
Махсулотларни майдалашда уларнинг серширалилиги ва таъми сақланади, чунки махсулот шнекли гўшт қиймалагичлардаги каби эзилмайди балки қирқилади.
Гўшт қиймалагични қисман қисмларга ажратиш. Пичоқ 2 олинади ва унинг пастидан фиксаторни чиқарилади. Сўнгра электр гўшт қиймалагич корпусини чап қўл билан ушлаб туриб, ўнг қўл билан стакан 4 ни соат стрелкаси харакати бўйича тираккача бурилади ва уни олинади. Қопқоқ, пичоқ, фиксатор, стакан илиқ сувда ювилади ва қуритилади.
Гўшт қиймалагични йиғишда таканнинг бурнини шнурдан қарама қарши томонга қаратиб қўйиш керак. Пичоқ фииксатори пазга камбар томонидан қўйилади.
Гўшт қиймалагичнинг электр халақитларни йўқотувчи фильтири ДМ3 12 типидаги иккита дроссель, сиғими 2200 пФ гача бўлган иккита конденсатор ва сиғими 0,5 мкФ ли битта конденсатордан иборат.
Шнекли ЭМБ 2 электр гўшт қиймалагичи. Иш органи хисобланган гўшт қиймалагич ва электр юритмадан иборат. Гўшт қиймалагич юритмага махсус затвор ёрдамида маҳкамланади.
Гўшт қиймалагич корпус (унинг юқориги қисмига юклаш косачаси қўйилади) шнек 2 , пичоқ, панжара 16 ва сиқиш гайкаси 17 дан иборат. Ёғоч турткич 4 электр гўшт қиймалагичга қўшиб берилади ва гўштни юклаш косачасининг бўғзига етказиб бериш учун хизмат қилади. Электр юритма гўшт гўшт қиймалагични ишлатиш учунхизмат қилади ва икки поғонали пасайтириш редукторидан ва электр двигатели 7 дан иборат, булар умумий ғилоф билан ёпиб қўйилган. Редуктор электр двигатели билан бирга асос 14 га ўрнатилган. Редукторнинг шнек 2 ни айлантирадиган чиқиш вали 1 да тешик бўлиб, унга шнек 5 қуйруғининг чиқиб турадиган қисми кириб туради. Шнек айланганда иш вақтида хосил бўладиган ўқли кучни унинг қуйруғига ўрнатилган таянч шайба 3 қабул қилади. Конденсатор 13 двигателнинг электр схемасига киради ва скоба 12 ёрдамида электр двигатели 7 га махкамланади. Гўшт қиймалагични электр тармоғига улаш учунштепсел вилкаси 9 билан тугайдиган улаш шнури 10 хизмат қилади. Гўшт қиймалагични иш вақтида улаб узиш асоснинг кетинги деворида жойлашган включател 11 ёрдамида бажарилади.

Гўшт қиймалагични ишлатиш учун столга бирор қўшимча махкамлагичлардан фойдаланилмасдан, амортизаторлар 15 да ўрнатилади.
Гўшт қиймалагич юритмасининг электр уланишларини монтаж қилиш ғилофнинг ичида принципиал электр схемага асосан бажарилган.


Download 468.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling