14-Мавзу: Ҳозирги замон иқтисодий қарашлари эволюцияси


Download 79.77 Kb.
Sana05.10.2023
Hajmi79.77 Kb.
#1692234
Bog'liq
14-Мавзу

14-Мавзу: Ҳозирги замон иқтисодий қарашлари эволюцияси

Режа:

1. Шумпетер ғоялари.

2. Хаек ва Вебленнинг таълимотлари.

3. Боулдинг ва Добб.

4. Жоржешу-Роэген, Михаил Полани.

5. Католик ижтимоий ғоялари.

Макроиқтисодиётга берилган эътибор ва тақсимот масалалари XIX асрнинг 1-чорагида олиб борилган Рикардонинг таълимотларидан тортиб то 1930-йилларигача яъни саноатлашган дунёни ларзага солган Буюк депрессия шароитларигача ўз устунлигига эга бўлиб келди. Жосеф Шумпетер иқтисодий таълимотлар тарихи бўйича ўзининг машҳур китобида иқтисодий ўсишга оид ғоялар берганида иқтисодий ўсишга диор фикрлар билдирувчи иқтисодчиларнинг икки тури мавжудлигини айтиб ўтади: оптимистлар ҳамда пессимистлар.

Макроиқтисодиётга берилган эътибор ва тақсимот масалалари XIX асрнинг 1-чорагида олиб борилган Рикардонинг таълимотларидан тортиб то 1930-йилларигача яъни саноатлашган дунёни ларзага солган Буюк депрессия шароитларигача ўз устунлигига эга бўлиб келди. Жосеф Шумпетер иқтисодий таълимотлар тарихи бўйича ўзининг машҳур китобида иқтисодий ўсишга оид ғоялар берганида иқтисодий ўсишга диор фикрлар билдирувчи иқтисодчиларнинг икки тури мавжудлигини айтиб ўтади: оптимистлар ҳамда пессимистлар.

Шумпетер 30 ёшига етмасдан туриб, 1912-йил биринчи нашрдан чиққан ва 1934 йилда инглиз тилига таржима қилинган (Иқтисодий ривожланиш назарияси) китобида ўзининг иқтисодий ўсиш назариясига асос солди. Шумпетернинг иқтисодий ўсиш жараёни бўйича изоҳлари анъанавий қолипларга мос тушмади, у иқтисодий ўсишнинг ноиқтисодий сабабларини келтириб ўтмаган. У баъзи муҳим иқтисодий ўсишнинг асосий элементларини ҳамда келажакдаги иқтисодий ўсишга ҳалал берувчи элементларини ноиқтисодий элементлар қаторига киритди.

Шумпетер ихтиро ва инновация тушунчаларига аниқ изоҳлар бериб ўтади. Фақатгина кам шахслар гуруҳигина, яъни узоқни кўра билувчи инновациявий бизнесменлар янги ихтиронинг потенциялига эга бўла оладилар ҳамда уни ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Аммо уларнинг манфаатлари иқтисодиёт учун ҳам наф саналади. Тадбиркор томонидан муваффақиятли инновациянинг киритилиши натижасида бошқа бир қанча бизнесменлар даъво билан чиқишади ҳамда янги маҳсулот ва технологияларнинг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ёйилишини айтиб ўтишади. Иқтисодиётда иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий манбаи инновациявий тадбиркорликнинг фаолиятида акс эттирилиб, рискка мойил бўлмаган тадбиркорлар жамияти фаолиятида намоён бўлмайди. Шунинг учун, иқтисодий ўсиш тадбиркорлар фаолиятини қуллаб қувватловчи ва рағбатлантирувчи институционал хусусият орқали шаклланади, хусусий мулкчилик ҳамда давлатнинг аралашмаслик сиёсати устун бўлган мамлакатларда илк капитализм илдизлари иқтисодий ўсишга идеал тарзда мос келади.

Фридрих фон Хаек (1899-1992 й.) неолиберализмнинг отаси ҳисобланади. У жуда кўп иқтисодий ва ижтимоий-фалсафий мазмундаги асарларнинг муаллифи, уларнинг ичида асосийлари: “Баҳолар ва ишлаб чиқариш”, “Пул назарияси ва иқтисодий цикл”, “Фойда, фоиз ва инвестициялар” ва.ҳ. Инсон эркинлигининг устунлигини Хаек бош тамойил сифатида кўрсатади. Эркинлик – бу давлат томонидан ҳар қандай мажбур қилишнинг бўлмаслиги. Хаек фикрига кўра, давлат маорифини ташкил қилиш билан ҳам, ижтимоий суғуртани ташкил қилиш билан ҳам, квартира ҳақи ставкасини тартиблаш билан ҳам шуғулланмаслиги керак, бундай ҳатти ҳаракатлар “маъмурий деспотизм”дан бошқа ҳеч нарса эмас, давлатни пул эмиссиясини амалга оширишдаги монопол ҳуқуқидан ҳам маҳрум этиш керак; давлатга ишониб топшириш мумкин бўлган максимум нарса- бу қарилик пенсияларини, ишсизлик бўйича нафақаларни тўлаш.

Торстиен Бунде Веблен (1857-1929) америка ортодоксал таълимотининг отаси эди ва баъзан таъсисчиси деб аталарди. Веблен иқтисодчилардан ташқари ҳаммага товар ишлаб чиқариш ва фойда олиш икки хил нарса эканлиги тўғри деб ўйлайди. Фойдага интилган бизнесменлар иқтисодиётга ва жамиятга зарар келтирадиган натижалар олиб келади, ўз қизиқиши ортидан қуваётган ҳар бир бизнесмен фақатгина ўз қизиқишларини ўйлайди. Олий таълим бизни ҳаққоний ишларга ноқобил қилиб қўйса ҳам жуда қадрли эди. Ишламайдиган қатлам жисмоний саломатликни баҳона қилиб спорт ўйинларига ҳам қизиқиш билдирди ва ўз қулига олди. Веблен буни “Футболнинг жисмоний саломатликка таъсири буқалар жангининг ер ҳайдашга фойдаси кабидир”, деб қайд этган.


Download 79.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling