Мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар соҳасида эришилган натижалар билан бирга қуйидаги муаммолар сақланиб қолди: Биринчидан, жамиятда қонун устуворлигини амалда таъминлаш мураккаб кечди, адолат тамойиллари бузилиши, коррупция ҳолатлари муайян даражада авж олиши кузатилди. Объектив субъектив сабабларга кўра Ўзбекистонда сиѐсий системада ҳам, иқтисодий системада ҳам, маънавиймаърифий соҳаларда ҳам либераллаштиришда муайян сусткашликлар юзага келди;
Иккинчидан, давлат идоралари билан халқ ўртасида узилишлар ва инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашда ҳам камчиликларга йўл қўйилди; хусусий секторни кучайтириш, қишлоқ жойларида фермер хўжаликларини кўпайтириш ва фермер хўжаликларининг оѐққа туриб олишлари ҳамда уларга шароит яратиб бериш каби масалаларда фаол ишлар олиб борилсада, муайян мутассадиларнинг компетентсизлиги оқибатида қарийиб ижобий силжишлар сезилмади, ҳукумат мажбурий меҳнат муаммоси борлигини тан олди ва уни бартараф қилишга ҳаракат қилди. Маҳаллий ҳокимият идоралари одамларни жалб қилган мажбурий меҳнат бошқа секторларда ҳам учради.
Учинчидан, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият, сиѐсий, демократик ислоҳотларнинг кўнгилдагидек эмаслиги сабаб, масалан, хорижий сармоядорларнинг Ўзбекистонга ўз сармояларини киритишни маъқул кўрмаганликлари;
Тўртинчидан, Қонун асосида цензура бекор қилинсада, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш, танқидий таҳлилий мақолаларнинг йўқлиги, камчиликлар, оддий аҳолининг қўяѐтган саволларига шаффоф жавобларнинг йўқлиги, муаммолар мамлакат оммавийахборот воситаларида акс этмаслиги, объектив информация кўзга ташланмаслиги кузатилди; Бешинчидан, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиқроғининг қишлоқларда яшаши, аксарият қисми турмуш тарзининг пастлиги, ўсиш суръати пасайиши сабаблари тўлақонли ўрганилмаганлиги, ишсизлик холати, бандлик муаммоларининг хал этилмаслиги натижасида ноқонуний муҳожирликка кетиш кучайганлиги, қишлоқ шароити шаҳар шароитидан нисбатан қийинлиги эътибордан четда қолиш холатлари кузатилди;
Do'stlaringiz bilan baham: |