14-mavzu. Zamonaviy navigatsiya tizimlari
Масофани развёртка чизигини узунлигига богликлиги ва масштаб
Download 265.22 Kb.
|
14-mavzu (1)
Масофани развёртка чизигини узунлигига богликлиги ва масштаб. Развёртка чизиғини бошидан қайтган сигнал белгисигача бўлган оралиқ, импульсни узатгичдан объектгача ва орқага қайтишга кетган вақт билан аниқланади. t0 вақт бўйича, объектни масофаси ўлчанади D=Ct0/2.
Ушбу вақтнинг ичида, развёрткани ёритилган доғи экранда lx чизиғи бўйича, чизиқни чизади. lx= Vt0 (1) қаерда V–развёртка чизиғини харакат тезлиги (7.7. расм). t0 вақтни инобатга олганда, развёртка чизиғини узунлиги lx=2DV/C (2) Агар объектни максимал масофага эга бўлган, (D=Dmax), унда қайтган сигнал развёртка чизиғини охирида кўринади (lx=l). Бунда (2) қуйидаги кўринишга эга бўлади l= Dmax Агар развёртка чизиқли бўлса, унда 2V/C=const ва l узунлик D масофага пропорционал бўлади. Масофа узатилган сигналнинг олдинги фронтидан то қайтган импульсни олди фронтигача ўлчанади. Dmax=lc/2V (3) (3) ифодадан кўриниб турибдики, максимал хисобланган масофа Dmax (мм), развёртка чизиғини узунлигига l(мм) ва унинг харакат тезлиги Vга боғлиқ бўлади. 7.7. Расм. Развёртка чизигини узунлиги. Развёртка узунлигини, максимал хисобланган масофага нисбати, развёртка масштабини аниқлайди. m=l/Dmax=2V/C Развёртка чизиғи узунроқ бўлса ёки унинг тезлиги катта бўлса, масштаб йирик бўлади ва масофани хисоби аниқ бўлади. Развёртка чизиғи ЭНТ ўлчамлари билан чегараланади, аммо уни қуйидагича узайтириш мумкин: 1)экран трубкасини диаметридан катта бўлган узунликдаги развёртка қўлланнса; 2)доиравий ёки спиралсимон развёртка қўлланса. (2.2) ифодага асосан, развёртка тезлигини ошиши билан, максимал хисобланган масофа камаяди. Шунинг учун ёритилган доғни харакат тезлиги қайтган импульс жойлашган , қисмида ошади. Download 265.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling