14-январ ватан химоячилари куни


Download 124 Kb.
bet1/3
Sana23.01.2023
Hajmi124 Kb.
#1111402
  1   2   3
Bog'liq
14-Yanvar


14-ЯНВАР - ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ КУНИ.
<<ВАТАНГА БИЗ СОДИҚ ПОСБОН>>
БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ.

Мусиқа зали байрамона безатилган. «Аскарлар» марш-ашула мусиқасига болалар залга шахдам қадамлар билан кириб келадилар.




«ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МАДХИЯСИ».


Бошловчи: Ассалому алайкум меҳмонлар ва болажонлар! Бугун биз хаётимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини қўриклаб турган Ватанимиз химоячиларини муборак айём билан қутлаш учун йиғилдик.


Бола: Олға бос, олға бос эй марду майдон
Хур, озод Ватанга биз содиқ посбон.


Бола: Гулласин, яшнасин Ватан ерлари.
Бизни дер элсевар Ватан шерлари.


Бола: Қадамла, қадамла замин титрасин
Азмингни кўрганда ғаним титрасин.


«ТИНЧЛИК БУЛСИН» АШУЛАСИ.


Бошловчи: Қани Ким айтади юртимизни кимлар қўриклайдилар?


Болалар: Аскарларимиз!


Бошловчи: Жудаям тўғри болажонлар. Ўзбекистон Республикаси ўзининг қуролли кучларига эгадир.


Бола: Чегарамиз сақлаган оқ сутини оқлаган
Кечалар ухламаган бизнинг Аскар акалар.


Бола: Сизга қилдик хаваслар омон булинг аскарлар
Тинч бўлсин юртим Дея бўлдингиз бизга соя.


Бола: Қулингизда автомат сиздадир тўла қомат
Яша дейсиз истиқлол ёвлар бўлиб қолар лол.


Бола: Парашутлар учасиз булутларни қучасиз
Тинч оққан дарёларда мазза қилиб сузасиз.


Бола: Югурасиз тинмайин сахар канда қилмайин
Сизда бордир зур бардош мен узим сизга қондош.


«МАТРОСЧА РАҚС».


Бошловчи: Болажонлар қани сизлар ўз машғулотларингиз давомида қандай донолар ўгитлардан ўргандиларингиз?


Бола: Довул турса, булут қувар, ёв қутурса юрт қувар.



Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling