15 – м а в з у. ЎЛчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими


Ўлчаш воситаларини калибрлаш


Download 58 Kb.
bet2/2
Sana29.03.2023
Hajmi58 Kb.
#1306987
1   2
Bog'liq
15-мавзу

Ўлчаш воситаларини калибрлаш – Ўлчаш воситаларининг метрологик тавсилотларининг ҳақиқий қийматларини ва қўлланишга яроқли эканлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган амаллар мажмуи.
Метрологик таъминоти тизими базасининг меъёрий асосини ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими –натижалари халқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлатиладиган ўлчаш аниқлигини баҳолаш ва таъминлаш бўйича ишларни ўтказиш усуллари ва ташкил қилинишини белгилайдиган стандарт билан ўрнатилган бир-бирига боғланган қоида, қонун, талаб ва меъёрлар комплекси ташкил қилади.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш шартларидан бири уларнинг натижаларини қўлланишга йўл қўйилган физик катталик бирликларида ифодалашдир.
Ўлчашнинг зарур аниқлиги ва бирлилигини таъминлаш учун қўлланаётган физик катталик бирликларининг ўлчамлари эталон ва намунавий ўлчаш воситалари ёрдамида сақланади ва қайта тикланади. Эталонларнинг умумий қоидалари, таснифланиши ва мақсадлари, уларни сақлаш ва қўллашга бўлган талабларни ГОСТ 8.057-80 белгилайди. Эталонларни тўғри сақлаш, ҳусусиятларини ўрганиш, солиштиришни кузатиш учун эталон сақловчи - олимлар тайинланади.
Метрологик теширув ва назорат ўлчашлар бирлилигини таъминлаш, давлат ва жамиятни, атроф табиатни ўлчашлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадларида амалга оширилади.
Метрологик текширув ва назоратнинг асосий вазифалари:

  • метрология бўйича қонунларнинг ва меъёрий ҳужжатлар талабларининг бажарилаётганлигини текшириш;

  • метрологик меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишига йўл қўймаслик, зарур бўлганда эса, олдини олиш;

метрологик текширув ва назорат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

  • ўлчов бирликлари;

  • ўлчаш ва синаш воситалари, шу жумладан эталонлар, модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчаш тизимлари;

  • ўлчаш ва синашларни бажариш методикалари;

  • ўлчаш ва синашларнинг натижалари;

  • ўлчаш воситаларини яратувчи, ишлаб чиқарувчи, фойдаланувчи, қиёсловчи ва ижарага берувчи, ўлчашларни бажариш методикаларини яратиш, аттестатлашни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;

  • ўлчашларни амалга оширувчи шахслар;

  • метрологик талаблар қўйиладиган бошқа объектлар.

Метрологик текширув ва назорат қуйидагиларга бўлинади:

  • давлат метрологик текшируви ва назорати;

  • юридик шахс томонидан бажариладиган метрологик текширув ва назорат.

Физик катталик бирликлари эталонларига бўлган талаблар хам ГОСТ 8.372-80 регламентлайди. Эталон яратиш бўйича илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлар учун техник вазифаларни давлат эталонларининг бош марказлари (марказлар) ишлаб чиқади.
Бирламчи эталон яратиш бўйича материаллар эталонлар марказининг илмий-техник кенгашида, шунингдек Ўзстандарт томонидан тайинланган идоралараро комиссия томонидан кўрилиши стандарт билан белгиланган.
Иккиламчи эталон уни ўрганиш ва давлат эталони ёки давлат қиёслаш схемаси бўйича юқори бўлган бошқа иккиламчи эталон билан солиштириш натижалари асосида тасдиқланади.
Эталон хатоликларининг ташкил қилувчилари ва уларни ифодалаш усуллари ГОСТ 8.381 – 80га мос бўлиши керак. Физик катталик бирликларининг ўлчамларини эталонлардан намунавий ўлчаш воситалари орқали ишчи ўлчаш воситаларига узатишни таъминлаш мақсадида ГОСТ 8.382 – 80 жорий қилинган. Стандарт намунавий сифатида қўллаш учун мўлжалланган ўлчаш воситалари метрологик аттестатлаш ёки бирламчи қиёслашдан (ишлаб чиқаришдан сериялаб чиқаришда амалдаги стандарт ёки техник шартга мувофиқ) ўтказилиши кераклигини белгилайди. Чиқувчи намунавий ўлчаш воситалари фақат Ўзстандарт органларида қиёслаш ва аттестатлашдан ўтказилади, тасарруфдаги намунавий ўлчаш воситалари идоравий метрологик хизматларда ҳам қиёсланиши ва аттестатланиши мумкин. Зарур бўлганда намунавий ўлчаш воситалари метрологик аттестатлашдан ўтказилиши керак бўлган қиёслаш ускуналари таркибига киритилади, агар намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалар комплекси сифатида уларга қўйилган талабларга эга бўлган МТҲ да уларнинг метрологик тавсифлари белгиланган бўлса. Стандартда намунавий ўлчаш воситаларини яратишга бўлган умумий талаблар регламентланган, ва хусусан намунавий ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш учун техник вазифа, шунингдек намунавий ўлчаш воситалар давлат стандарти ёки техник шарт эталон бош марказлари (марказ) билан келишилган ва Ўзстандарт томонидан тасдиқланган бўлиши кўрсатилган.
Бирлик ўлчамларини эталон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан узатиш талаблари ГОСТ 8.061-80 да регламентланган қиёслаш схемаларига мувофиқ амалга оширилади. Стандарт билан қиёслаш схемаларининг таснифи белгиланган: давлат қиёслаш схемалари – мамлакатда қўлланадиган маълум физик катталикларнинг барча ўлчаш воситаларига тааллуқли; идоравий қиёслаш схемалари – идора ичида қиёсланиши керак бўлган ўлчаш воситалари учун; локал қиёслаш схемалари – давлат ёки идоравий метрология хизматларининг маълум органларида қиёсланиши керак бўлган ўлчаш воситалари учун. Стандарт билан схеманинг ҳар бир типини ишлаб чиқиш тартиби белгиланган.
Қиёслаш бўйича МТҲ тузилиши, мазмуни ва баёни ГОСТ 8.042-72 талабларига мос бўлиши керак. Стандарт билан ўлчаш воситаларини қиёслашга МТҲнинг қуйидаги зарур бўлган бўлимлари ўрнатилган: кириш қисми, қиёслаш операциялари, қиёслаш воситалари, қиёслаш шартлари, қиёслашга тайёргарлик, қиёслашни ўтказиш, кузатиш натижаларига ишлов бериш ва кузатиш натижаларини расмийлаштириш, қиёслаш натижаларини расмийлаштириш. Айрим ҳолларда алоҳида бўлимлар олиб ташланган ёки ўзаро бирлаштирилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари стандартда МТҲда бўлиши керак бўлган мажбурий (баённома шакли, кузатиш натижаларига ишлов бериш бўйича ҳисоб – китоб намуналари, қиёслаш натижалари гувоҳномасида ёзувлар тартиби) ва маълумотли (атама, таъриф, қиёсланаётган ва намунавий ўлчаш воситалари тўғрисида, қиёслаш тамғасини босиш усуллари тўғрисида ва бошқ. қўшимча маълумотлар) маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқиш ва муомалага чиқаришда бир хиллигини таъминлаш асоси уларнинг мажбурий давлат синовлари тизими ҳисобланади. Сериялаб ишлаб чиқариш ва партиялаб хориждан келтиришга мўлжалланган ўлчаш воситаси турлари базавий стандарт талабларига мувофиқ мажбурий синалиши лозим: ГОСТ 8.001-80, ГОСТ 8.383 – 80 ва ГОСТ 8.384-80.
Тайёр маҳсулот сифатини назорат қилиш ва синашда технологик жараёнларни бошқариш ва режимларни назорат қилиш учун стандартлаштирилмаган ўлчаш воситалари кенг қўлланилади. Уларнинг метрологик таъминотига бўлган талаблар, шу ўлчаш воситалари метрологик таъминотининг асосий босқичлари ажратилган, шунингдек хар бир босқичда давлат ва идоравий метрологик хизмат вазифалари кўрсатилган ГОСТ 8.326-78 да белгиланган.
Буюм, материал ва ҳом ашёни синаш ва назорат қилишни ташкил қилишда ўлчашларни бажариш услубиятини стандартлаш ва аттестатлаш катта аҳамиятга эга. Бу ишни бажариш, ўлчашларни бажариш услубиятлари ҳужжатларини расмийлаштиришга бўлган талаблар ГОСТ 8.010-72 да белгиланган. Ўлчашларни бажариш услубиятига стандарт (стандартнинг тегишли бўлими) ёки аттестат расмийлаштирилиши мумкин. ГОСТ 8.010-72 да услубиятларни аттестатлаш дастурлари, аттесталанган ёки стандартлаштирилган услубиятларга мувофиқ қўлланадиган ўлчаш воситаларига бўлган талаблар, шунингдек стандарт ва аттестат мазмунига бўлган талаблар белгиланган.
Илмий тадқиқот, тажриба конструкторлик ва лойиҳавий ишларнинг самарадорлигини ошириш, материал ва табиий ресурсларни тежаш учун халқ хўжалигини физик константалар ҳамда модда ва материаллар хусусиятлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш муҳим ўринга эга. Бу муаммонинг ечилишини асосий мақсад ва вазифалари ГОСТ 8.310-78 да регламентланган ГСССД амалга оширади. Стандарт ГСССД структурасини белгилайди, модда ва материаллар хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ишончлилик даражасини таснифлайди. Маълумотларга белгиланган тоифалардан бирини бериш тартибини ГОСТ 8.344-79 белгилайди.
Даражалаш, аттестатлаш, ўлчаш воситаларини қиёслаш, ўлчашларни бажариш услубиятлари воситасида талаб қилинаётган ўлчаш аниқлиги ва бирлилигини таъминлаш учун модда ва материаллар таркиб ва хусусиятларининг стандарт намуналари кенг қўлланилади. Стандарт намуналарга бўлган талабларни ДЎТ иккита базавий стандарти: ГОСТ 8.315-78 ва ГОСТ 8.316-78 регламентлайди.
Учта базавий стандартларда ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини меъёрлашга бўлган талаблар белгиланган. Энг аввало бу ўлчаш воситаларининг меъёрланаётган метрологик тавсифлари номенклатурасини белгилайдиган, бу тавсифлар тарифини ва меъёрий техник ҳужжатларда тақдим этилиш усулларини берадиган ГОСТ 8.009-72. Стандарт қоидалари ГОСТ 8.009-72 қўллаш бўйича Услубий материалларда тушунтирилади.Метрологик тавсифларнинг меъёрланишига бўлган талаблар ГОСТ 8.251-77 ва ГОСТ 8.256-77 да ҳам белгиланган.
Ўлчаш аниқлигининг кўрсатгичлари ва ўлчаш натижаларини тақдим этиш шаклларини белгилайдиган ГОСТ 8.011-72 ҳам базавий стандарт ҳисобланади.
Кўплаб ўлчаш воситалари учун аниқлик класси метрологик тавсифлардан бири ҳисобланади. Жоиз хатоликлар чегарасини ифодалаш шаклига боғлиқ ҳолда ўлчаш воситаларига маълум класс берилишиги бўлган талабларни ГОСТ 8.401-80 белгилайди. Аниқлик кўрсатгичлари кузатув натижаларига ишлов бериш асосида аниқланади. Бу ишлов тартибини ГОСТ 8.207-76 белгилайди.
Бар турдаги ҳужжатлар, дарслик, қўлланма, техник ва маълумотли адабиётда қўлланадиган асосий метрологик атама ва таърифлар томонидан O'z DSt 8.010.1:2002. Метрология. Атамалар ва таърифларни ўз ичига олган 4 қисмдан иборат давлат стандартлариlf ўрнатилган..
базавий стандартларига ишлаб чиқариш метрологик таъминотининг уни тайёрлаш босқичидаги асосий вазифаларини регламентловчи стандарт – ГОСТ 8.054-73 ҳам киради. Бундай вазифалар қаторига ўлчанаётган параметрларнинг оптимал номенклатураси, ўлчаш аниқлиги нормаларини белгилаш, ишлаб чиқаришни зарур ўлчаш воситалари (шу жумладан стандартлаштирилмаган) билан таъминлаш ва х.к. киради.
Корхонани тайёрлаш метрологик таъминотининг вазифаларидан бири техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишдир. аттестатлаш ва синаш ҳуқуқини метрологик ишларнинг бу турлари бўйича аккредитланган юридик шахсга ўрнатилган тартибда бериши мумкин.
Бундай ҳолларда метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларга талаблар O’z DSt 16.4:2001 ва O’z DSt 8.006:1999 бўйича аниқланади.
“Метрология тўғрисида” Қонунга мувофиқ давлат метрологик текшируви ва назорати объектлари қуйидагилардан иборат:

  • эталонлар;

  • ўлчаш воситалари;

  • моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари;

  • ахборот-ўлчаш тизимлари;

  • ўлчашларни бажариш методикалари;

  • ходимлар;

  • метрология меъёрлари ва қоидаларида кўрсатилган бошқа объектлар.

Ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар, аҳоли соғлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини оширишнинг замонавий вазифалари метрологик таъминот меъёрий базасининг янада ривожланишини талаб қилади. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими стандартлари комплекси техниканинг алоҳида турлари, атроф муҳит ҳимояси, қишлоқ хўжалик техникасини синаш ва х.к нинг метрологик таъминотини белгилайдиган стандартлар билан тўлдирилиши лозим.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими стандартларининг қоидалари чиқарилаётган маҳсулот характери, технологик жараёнлар ўзига хослиги ва тармоқ стандартлари, шунингдек метрологик таъминот бўйича меъёрий техник ќужжатлар тизимига кирадиган корхона стандартларида ишлаб чиқариш умумий спецификасини ҳисобга олган ҳолда конкретлаштирилади



Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling