15 май – Халқаро оила куни. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида


Download 17.19 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi17.19 Kb.
#1497397
Bog'liq
15 май оиа куни


15 май – Халқаро оила куни. Оилалар мустаҳкамлиги йўлида
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарларни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
«Оила» сўзининг ўзбек тилида беш хил луғавий маъноси бор. Оила — эр-хотин, уларнинг болалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи; хонадон. Унинг бошқа маънолари бир-бирига яқин бўлиб, умумий маънода бирлашган кишилар, халқ, мамлакатлар ёки ўсимлик ва ҳайвонларда гуруҳларни, қардош тиллар гуруҳини айтиш мумкин. Ундан ташқари, луғатда оила сўзлашув тилида рафиқа, хотин маъноларини ҳам англатади. Умуман олганда, оила — никоҳга ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ. Унинг аъзолари рўзғорининг бирлиги, ўзаро ёрдами ва маънавий масъулияти билан бир-бирига боғланган.
Оила — жамиятнинг бир бўлаги (бошланғич гуруҳи), эр-хотин ва қариндошчилик алоқалари иттифоқи асосида тузилган шахсий ҳаётнинг муҳим шакли. Арастунинг фикрича, оила одамларнинг биринчи мулоқот кўринишидир. У дастлабки ячейка бўлиб, ундан давлат ташкил топган. Юнон файласуфи бир неча оилаларнинг бирлашувини «қишлоқ» деб атаб, уни оиладан давлатга ўтадиган шакл деб ҳисоблаган.
Оилавий бирлик мураккаб ижтимоий муносабатлардан иборатдир. Одатда, оиланинг вужудга келишига никоҳ асос бўлади, шунинг учун оилада болалар туғилмаган бўлса ҳам никоҳ муносабатининг ўзи оилани ташкил этади. Оилада эр-хотин билан бирга фарзанднинг ҳам бўлиши типик оилани вужудга келтиради. Ота-оналар ва фарзандлар жипслашган оила бирлигини ташкил этади. Улар ўртасидаги жуда яқин оилавий муносабатлар шаклланади ва бу шахслар оиланинг ядросини ташкил этади.
Дунё бўйлаб 15 май — Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Бу куннинг тарихига назар соладиган бўлсак, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 15 май куни Халқаро оила куни деб белгиланган. Бундан асосий мақсад дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш, оила қадриятларини мустаҳкамлаш, муносабатларни тартибга солишдир.
Бугунги кунда халқаро оила кунини кенг нишонлаш мамлакатимизда ҳам анъана тусига кириб улгурган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.
Президентимиз қарорига кўра, қуйидагилар оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар этиб белгиланган:
-оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш;
-замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
-демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш;
-оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш;
-оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
Юртимизда оилани мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар халқаро ҳамжамиятда юксак эътирофларга сазовор бўлаётгани ҳам бежиз эмас. Қонунчилигимизга назар солар эканмиз, оилага катта эътибор берилгани, жумладан, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчлари, умуман, оилавий ҳаётнинг барча масалаларига урғу бериб ўтилганини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда, шу билан бирга, ёш оилалар учун қурилаётган замон талабларига тўла жавоб берадиган уйлар, уларга берилаётган узоқ муддатга имтиёзли кредитлар оила институтига қаратилаётган катта эътиборнинг яна бир тасдиғидир.
Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига биноан «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 15 май — Халқаро оила кунини «Оила муқаддас» шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.
Download 17.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling