15-мавзу: гастрономия туризмини ривожлантириш истиқболлари маъруза машғулоти режаси


Download 49 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi49 Kb.
#1410924
  1   2
Bog'liq
15-МАВЗУ ГАСТРОНОМИЯ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ (1)


15-МАВЗУ: ГАСТРОНОМИЯ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ РЕЖАСИ:

15.1. Гастрономия туризмининг турлари, ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари


15.2. Ўзбекистонда гастрономия туризмини шакллантириш хусусиятлари
Таянч сўз ва иборалар: гастрономия туризми, гастрономия туризмининг турлари, ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари. Ўзбекистонда гастрономия туризмини шакллантириш хусусиятлари, миллий таомлар турлари, маҳаллий ошхона

15.1. Гастрономия туризмининг турлари, ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари

Ҳозирги вақтда гастрономия туризмининг ривожланиши «миллий иқтисодиётга ижобий таъсири, бандликни таъминлаш ва маданий мерос сифатида ҳар томонлама тавсиф» сифатида БТТ нинг доимий назоратида ҳисобланади. БТТ экспертларининг тақдим этган маълумотларига биноан «туризм соҳасидаги 30% ҳаражатларни гастрономия туризми ташкил этиб, гастротуризм маҳаллий маданиятнинг асосий элементи ва ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этади, бунда асосий эътибор Буюк Ипак йўлидаги туристик йўналишларнинг туристик таклифларини такомиллашувини ва миллий ошхонани ривожлантиришга қаратилгандир»1.


Саёҳатга чиқар эканмиз биз ўз олдимизга одатда қатор мақсадларни қўямиз, жумладан, Синай тоғларига кўтарилиш, Қадимги Миср ва Рим эҳромларини томоша қилиш, ёхуд денгиз бўйида мириқиб дам олиш каби мақсадлар билан биргаликда, муҳими асрлар давомида сақланиб келган маҳаллий миллий таомлар таъмидан баҳра олиш ва уларни тайёрланиш маданияти билан танишишдан иборат бўлади.
Гастрономик турлар асосан икки турга бўлинади:

  1. қишлоқ (“яшил” деб номланган)

  2. шаҳар

Қишлоқ ёки яшил гастрономик турлар асосан қишлоқ ҳудудлардаги экологик мева-сабзавотлардан тайёрланган ва табиат қўйнида тайёрланиши билан ажралиб туради. Бундан ташқари “яшил” турларда ёввойи меваларни ўрмонларда, сабзавотларни фермаларда йиғиш, ов қилиш ёки вино учун етиштириладиган узумзорларда сайр қилиш кабиларни ўз ичига олиши мумкин.
Шаҳар гастрономик турлари қандолат фабрикасига ёки кичик колбаса цехларига, уларнинг ёнидаги кичик ресторанларга ташриф буюриш мумкин. Бундан ташқари шаҳардаги машҳур ресторанларда маҳаллий ўзига хос таомлардан татиб кўриш мумкин бўлади.

Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling