Шаҳарда одатда саноат, транспорт, рекреация ва бошқа табиий-техник геосистемалар мавжуд бўлади. Шаҳарга сув, озиқ-овқат, ёқилғи кириб ундан оқава сув, қаттиқ чиқиндилар, атмосферага чиқиндилар чиқарилади. Хар бир шаҳарликка ўртача суткада 1,5 кг қаттиқ қолдиқ – чиқинди тўғри келади. Уни бир қисми ахлатхонада ва бир қисми эса иккиламчи ресурс сифатида ишлатилади. Шаҳар ҳавосини ифлосланиши, ҳаво харорати 1-2° С юқори хисобланади. Сув хўжалиги геотехтизимлари. Энергетика (гидротехника), саноат ва коммунал сув билан таъминлаш (сув-мелиоратив ва балиқ хужалиги), сув транспорти ва бошқа хўжаликлар сув хужалиги билан боғлиқ. Булар табиат мухофазаси, аҳолини дам олиши ва соғлиқни сақлашда аҳамияти каттадир. Табиий-техник геосистемаларни лойиҳалашнинг геоэкологик тамойиллари. Ушбу принциплар табиий ва интеграл геосистемалар тўғрисидаги хусусиятлари билган ҳолда лойиҳалаш олиб борилади. Назорат саволлари. 1.Геотизим турларини асослаб беринг. 2.Геоэкологик ёндашув тизимли ёндашувнинг бир тури эканлигини тушунтиринг. 3.Лойиҳалашнинг геоэкологик асослари нималардан иборат? 4.Табиий - техник геотизимлар - ҳудудий лойихалаш ва режалаштириш объекти. 5.Саноат геотехтизим нима? 6.Транспорт геотехтизимларини асосланг. 7.Шахар ва сув хўжалиги геотехтизимларини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |