15.1. Тўлов баланси: тушунчаси, тузилиши, тайёрлаш тамойиллари
15.2. Тўлов балансини тартибга солиш воситалари ва усуллари
15-Мавзу. Тўлов баланси
Тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган хужжатдир. У мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиёсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради.
Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов балансини бир томондан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган ҳужжатдир деб қараш мумкин. Тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча, хорижий товарларни ва хизматларни сотиб олиш (импорт) учун тўловлар ва хорижий валюта харажатлари билан боғлиқ бўлади.
ТЎЛОВ БАЛАНСИ
Жорий операциялар ҳисоби
Капитал ҳаракати ҳисоби
Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (рақамлар шартли)
Моддалар номи
|
Кредит (+) ёки экспортдан тушумлар
|
Дебет (-) ёки импорт учун ҳаражатлар
|
Соф кредит ёки соф дебит
|
Жорий оперициялар хисоби
| | | |
Товарлар
|
+185
|
-260
|
-75
|
Ташки савдо балансининг колдиғи
|
| |
|
Do'stlaringiz bilan baham: |