15-мавзу. Юкларни ташиш билан биргаликда амалга ошириладиган операциялар


Download 133.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana09.06.2023
Hajmi133.08 Kb.
#1466717
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 МАВЗУ ЮКЛАРНИ ТАШИШ БИЛАН БИРГАЛИКДА АМАЛГА

Юк баҳоси. Бузилганликда ёки йўқотилганликда моддий жавобгарлик
миқдорини аниқдаш учун жўнатилувчи баъзи юклар (пул бирлигига)
баҳоланади. Бунда белгиланган баҳо товар нархидан (хужжатда кўрсатилган)
ортиқ бўлмаслиги зарур. Баҳоси кам бўлган юкларга (қум,
шағал, майдаланган тош, тупроқ ва х. к ) баҳо белгилаш одатда татбиқ
этилмайди.
Юкни топшириш. Ташилган юк эгасига жойларда топширилиши зарур.
Бунда юк расмийлаштирилган товар-транспорт ҳужжатида кўрсатилган
манзилга келтирилади. Кимнинг манзилига юк жўнатилган бўлса, ўша


ташкилот юкни қабул этишдан бош торта олмайди. Баъзи ҳолларда
жўнатувчини огоҳлантириб, юкни бошқа манзилга жўнатиш ҳам мумкин.
Товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари бланкалари қатъий ҳисобот
бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва юк ташийдиган автотранспорт
воситаларининг ишини тавсифлайди.
Бланкалар ташувчиларнинг уларга бўлган эҳтиёжни қондирадиган миқдордаги
буюртамалари бўйича Ўзбекистон Республикаси босмахоналарида тайёрланади.
Товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари бланкалари ҳисобга олиш
сериясига ва тартиб рақамига эга бўлиши керак.
Товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари бланкалари ташувчининг
омборларида бошқа қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар билан биргаликда
сақланади ва заруриятга кўра бухгалтерия томонидан автотранспорт
воситасидан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахсга (гараж мудири,
фойдаланиш бўлими бошлиғи, диспетчерга) тилхат остида берилади.
Ташувчилар товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари бланкаларидан
фойдаланилиши устидан назорат қилишлари ва қатъий ҳисобот бериладиган
бланкалардан фойдаланишни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги амалдаги
йўриқномаларга мувофиқ уларнинг ҳисобини юритишлари керак.
Шаҳар ва шаҳар атрофида ташиш билан шуғулланадиган ташувчилар ҳамда
ўз ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун юк ташийдиган ташувчилар товар-
транспорт юкхатлари ва йўл варақаларини 1-иловага мувофиқ № 1-т намунавий
шаклга биноан расмийлаштирадилар.
Юкларни шаҳарлараро ташиш 2-иловага°мувофиқ № 2-тм намунавий
шаклга мувофиқ, халқаро ташишда — 3-иловага°мувофиқ CMR намунавий
шаклига биноан расмийлаштирилган товар-транспорт юкхатлари мавжуд
бўлган тақдирда амалга оширилади.
Юкни автомобиль транспортида ташишга товар-транспорт юкхати юкни
жўнатувчи томонидан белгиланган тартибда ҳар бир сафарга алоҳида ҳар бир
юкни олувчининг номига тўрт нусхада тузилади, улардан:
биринчи нусхаси юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни
ҳисобдан чиқаришга мўлжалланади;
иккинчи нусхаси товар-моддий бойликларнинг юкни олувчида кирим
қилинишига мўлжалланган ва ҳайдовчи томонидан юкни олувчига
топширилади;
юкни олувчининг имзолари ва штамплари билан тасдиқланган учинчи ва
тўртинчи нусхалари ташувчига топширилди. Учинчи нусхаси тўловчи-
автотранспорт буюртмачиси билан ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлиб
ҳисобланади ва ташиш учун ҳисоботга илова қилинади. Тўртинчи нусхаси
транспорт ишини ҳисобга олиш, ҳайдовчига иш ҳақи ёзиш учун асос бўлиб
ҳисобланади ва йўл варақасига илова қилинади.


Товар-материал бойликларнинг омборхона ҳисоби юритилмайдиган, бироқ
ўлчаш ва тарозида тортиш йўли билан ҳисобга олиш ташкил этиладиган товар
хусусиятига эга бўлмаган юклар бўйича товар-транспорт юкхати уч нусхада
ёзилади:
биринчи нусхаси ҳисоботга иловага қилинади ва ташувчининг юкни
жўнатувчи билан ҳисоб-китоб қилиши учун асос бўлиб хизмат қилади;
иккинчи нусхаси транспорт ишларини ҳисобга олиш учун асос бўлиб
ҳисобланади ва йўл варақасига илова қилинади;
учинчи нусхаси юкни жўнатувчида қолади ва бажариладиган ташиш
ҳажмларини ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Юкнинг сақланиши таъминланиши шарти билан бир хилдаги юкларнинг бир
юкни жўнатувчидан айни бир хил масофадаги бир юкни юкни олувчи
манзилига ташилиши автомобиль томонидан бир смена мобайнида
бажариладиган бутун ишга йиғма ҳолда битта товар-транспорт юкхати билан
расмийлаштирилиши мумкин.
Автомобиль транспортида юкларни нақд ҳисоб-китоб қилиш эвазига ташиш
йўл варақаси бўйича амалга оширилади, унга транспорт хизматларига ҳақ
тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (кирим ордери) илова қилинади.
Юк автотранспорти томонидан бажариладиган юк ташишларнинг барча
турларида унинг иши учун ҳақ тўлаш шартларидан қатъи назар товар-
транспорт юкхати раймийлаштирилмаган юкларни юкни жўнатувининг тақдим
этиши, ташувчиларнинг эса уни ташиш учун қабул қилиб олиши тақиқланади.
Юкларни автомобиль транспортида ташишга товар-транспорт юкхати
автотранспорт иши учун ҳисоб-китоб қилишнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун
зарур бўлган барча реквизитлар тўлдирилган ҳолда автомобилнинг ҳар бир
қатнашига юк жўнатувчи томонидан ҳар бир юкни олувчи учун алоҳида
тузилади.
№ 1-т ва № 2-тм шаклларидаги товар-транспорт юкхатининг «Юк тўғрисидаги
маълумотлар» бўлимида қаторлар етарли бўлмаган тақдирда берилаётган товар-
моддий бойликларнинг катта миқдордаги номлари ва тавсифларини тўлдириш
учун товар-транспорт юкхатига илова қилинадиган бирламчи ҳисобга олиш
ҳужжатлари (ҳисоб-фактура, товар юкхати ёки бошқа шакллар) илова қилинади.
Ушбу ҳолларда товар-транспорт юкхатининг ушбу бўлимида илова
қилинадиган ҳужжатларнинг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилади,
уларсиз товар-транспорт юкхати ҳақиқий ҳисобланмайди.
Томонларнинг келишувига кўра автомобиллар гуруҳи томонидан
ташиладиган юк ҳажмини аниқлашда буюртмачи бажарилган ишнинг бутун
ҳажмига товар-транспорт юкхати расмийлаштиради ва ташувчига беради.
Ушбу ҳолда ҳар бир автомобилнинг ишини алоҳида ҳисобга олиш ташувчи
томонидан амалга оширилади.



Download 133.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling