15-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти


Ўзбекистоннинг МДҲ ва Марказий Оси


Download 323.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana23.12.2022
Hajmi323.93 Kb.
#1045517
1   2   3   4
Bog'liq
15-maruza

15.3. Ўзбекистоннинг МДҲ ва Марказий Оси
ѐ мамлакатлари билан 
алоқалари ва ҳамкорлиги. 
Маълумки, 1991 йил 7 декабрда Беловеж ўрмонида бўлиб ўтган 
учрашувда СССР ўрнига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) тузилган 
эди. Бошқа мустақил республикалар бошлиқлари сингари, Ўзбекистон 
рахбарияти ҳам иш битиб бўлганидан кейин ундан хабардор қилинди. 
Шундай бўлсада, Ўзбекистон рахбарияти МДҲга киришга қарор қилди. 
Ўзбекистон хукумати ҳамдўстлик давлатлари билан икки томонлама ва 
кўптомонлама асосда иқтисодий, савдо ва маданий ҳамкорлик ўрнатишга 
ҳаракат қилди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Россия федерацияси, 
Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар билан шартномалар тузди. 
МДҲ давлатлари бошлиқларининг 1992 йил май ойида Тошкентда бўлиб 
ўтган учрашувида Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан коллектив 
хавфсизлиги тўғрисида шартнома тузилди. Бу шартномани олти мамлакат 
раҳбарлари имзоладилар. МДҲ давлатлари ўртасида давлатлараро иқтисодий 
қўмитанинг тузилиши бу мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни 
кенгайтиришда муҳим босқич бўлди. Ўзбекистон Марказий Оси
ѐда 
жойлашганлигидан, унинг тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлиги муайян 
маънода шу минтақада вазият мувозанатига ҳам боғлиқдир. Чунки 


президентимиз таъкидлаганидек, “Марказий Оси
ѐ минтақасида турли 
си
ѐсий, иқтисодий, ҳарбий, транспорт ва экологияга оид муаммолар 
тўпланиб қолган. Шуни назарда тутадиган бўлсак, бутун минтақанинг 
собитқадам ва барқарор ривожланишини таъминлаш ва можароли 
вазиятларнинг олдини олиш учун ҳозирги кунда ички ва ташқи мувозанатни 
сақлаш ва қўллаб-қувватлашгина бирдан-бир мақбул тамойилдир. Митақада 
жўғрофий-си
ѐсий мувозанатни ва барқарорликни сақлаган тақдирдлагина 
мазкур муаммоларни ҳал этиш имкони туғилади. Бу эса ўз навбатида ялпи 
хавфсизликни таъминлаш муаммоларини ҳал қилишга қўшилган салмоқли 
ҳисса бўлади”. Марказий Оси
ѐ давлатлари бошлиқларининг И.А.Каримов 
ташаббуси билан 1993 йил 4 январда Тошкенда чақирилган учрашуви шу 
давлатлар ҳа
ѐтида жиддий воқеа бўлди. Бу учрашувда умуман бутун минтақа 
тақдирига тааллуқли муаммолар биринчи марта муҳокамага қўйилди. 
Марказий Оси
ѐ давлатларидан бирининг пойтахтида мунтазам чақирилиб 
туриладиган ана шундай учрашувлар минтақа кучларини жипслаштирувчи 
муҳим дастакка айланди. Бу давлатлар тарихий тақдирлари ва геоси
ѐсий 
ҳолатининг муштараклиги уларнинг ўзаро иқтисодий, савдо-сотиқ, си
ѐсий ва 
маънавий ҳамкорликни 153 кенгайтириш, инқирозли ҳолатдан чиқиб олишни 
тақозо қилди. Шу сабабдан қўшни Афғонистонда кўп йиллардан бу
ѐн давом 
этиб кела
ѐтган фуқаролар уруши ѐҳуд ѐн қўшнимиз Тожикистон заминида 
юз бера
ѐтган биродарқушлик урушлари шу минтақадаги умумий вазиятга 
салбий таъсир кўрсата
ѐтганлиги, бундан Ўзбекистон нинг ҳам ташвиш 
чека
ѐтганлиги, шуни ҳисобга олиб республикамиз раҳбарияти минтақадаги 
си
ѐсий иқлимни соғломлаштиришга астойдил ҳаракат қилаѐтганлиги 
ҳаммага маълум. Бу борада республикамиз Президентининг Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти Ассамблеялари сессиясида сўзлаган нутқларида, 
шунингдек БМТ бош Котиби номига йўллаган мактубларида ва бошқа 
учрашувлар ва анжуманларда қайта-қайта уқтириб ўтганлиги бежиз эмас. 
Марказий Оси
ѐдаги қардош Республикалар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, 
интеграция жара
ѐнлари минтақа халқлари учун, уларнинг ѐрқин келажаги 
учун миллий истиқлол бутунлай янги саҳифа очди. Ўз миллий бойликлари, 
ресурсларини тасарруфига киритган Марказий Оси
ѐ халқлари истиқлол 
йўлидан изчил бормоқдалар. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, 
- “халқларимиз тарихи, маданияти, анъаналари, диний эътиқодларининг 
муштараклиги мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва 
ҳамжихатликнинг муҳим пойдевори ҳисобланади... бизнинг мақсадларимиз 
бир. Бизда миллий муносабатларда кескинликлар йўқ, хал қилиб 
бўлмайдиган вазиятлар ҳам йўқ. Интеграция йўлидан ҳаракат қила
ѐтганимиз 
ҳам буни тасдиқлаб турибди”. 1994 йил январда Тошкентда Ўзбекистон ва 


Қозоғистон республикалари президентлари учрашуви пайтида иккала давлат 
ўртасида ягона иқдисодий маконни яратиш тўғрисида шартнома 
имзоланиши, кўп ўтмай унга қардош Қирғизистон давлатининг қўшилиши 
шубҳасиз, минтақа халқлари ҳа
ѐтида муҳим воқеа бўлди. Уччала давлат 
ўртасидаги шартнома ўз самарасини бермоқда. Алмата шаҳрида битимда 
қатнашувчи мамлакатлар вакилларидан иборат Давлатлараро ижроия қўмита 
тузилди. Тошкентда минтақа банк маркази иш бошлади. Саноатни 
интеграциялаштирадиган дастур ишлаб чиқилди. Ҳозирда бу дастур асосида 
бутун Марказий Оси
ѐ минтақаси мухтож бўлган маҳсулотни ишлаб 
чиқарадиган биргаликда сармоя сарфланадиган объектлар аниқлаб олинди 
ҳамда уларни амалга ошириш борасида тегишли тадбирлар ҳа
ѐтга тадбиқ 
этилмоқда. Минтақада бун
ѐд этилаѐтган ягона иқтисодий макон фаолиятида 
бошқа қўшни давлатлар ҳам бемалол қатнашишлари мумкин. Шунга кўра 
Тожикистон ҳам бу шартномага қўшилди. Халқаро миқ
ѐсда обрў-эътибор, 
мамлакатлар ва халқаро хурмат- эътибор катта си
ѐсий, маънавий ҳамда 
ахлоқий капитал ҳисобланади, уни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайди. Бу 
мустақил Ўзбекистоннинг асосий қадриятидир. Шу билан бир вақтда, 
халқаро алоқалар, ўзаро фойдали ҳамкорлик мавжуд муаммоларни ҳал 
этишга, исталган мамлакатни тараққий эттиришга улкан хисса қўшади. Шу 
маънода Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги ўзининг 
юксак самарасини бермоқда. 154 Бугунги кунда Ўзбекистон энг обрўли ва 
нуфузли халқаро ташкилотлар таркибига кирган бўлиб, барча қитъалардаги 
ўнлаб мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириб бормоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг “Ўзбекистон ХХI аср 
бўсағасида ...” китобида таъкидлаганидай, “Ўзбекистон дун
ѐ учун очиқ. Биз 
ҳам дун
ѐнинг Ўзбекистонга катта қизиқиш билан қараѐтганлигини хис 
этмоқдамиз. Бу эса Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун энг яхши 
кафолатдир. Биз буни Ўзбекистон капитал сарфлаш нуқтаи назаридан ҳам, 
дуне миқ
ѐсидаги кенг қамровли хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида 
минтақада барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам борган сари 
эътибор қозана
ѐтганлигининг далили деб биламиз”. Ўзбекистоннинг халқаро 
муносабатларнинг турли субъектлари билан алоқалари қанчалик чуқур ва 
кенг бўлса, улар билан муносабатларда ноаниқликлар, 
ѐтсирашлар 
муаммолар шунчалик кам бўлади. Шу маънода мамлакатимиз жаҳон 
ҳамжамиятидаги интеграциялашув жара
ѐнида актив иштирок этмоқда. Бунда 
БМТнинг интеграция соҳасидаги имкониятлари ғоят улканлигини ҳисобга 
олмоқда.

Download 323.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling