16-боб доирасида Казус №1 «Лутфий барака»


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


Download 17.58 Kb.
bet2/3
Sana17.09.2023
Hajmi17.58 Kb.
#1680225
1   2   3
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг!


КАЗУС ЖАВОБИ

Тарафлар ўртасида 2022 йил 14 июлда медиатив келишув тузилган бўлиб, қўшимча жавобгар даъвогардан 100.000.000 сўм, фоизидан 64.100.000 сўм жами 164.100.000 сўм қарздорлиги тўлиқ тан олганлиги, мазкур қарздорликни ўзаро келишиб 2023 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда даъвогар тўланган почта харажатларидан воз кечиши борасида томонлар ўзаро келишувга эришган.


Бироқ Иқтисодий процессуал кодексининг 131 моддасида асосан - “Тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин” - деб белгиланган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 131-моддасига асосланиб, тарафлар медиатив келишувни биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкинлиги сабабли Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган 2022 йил 03 мартдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириши лозим.


Казус №2

«Лутфий барака» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда-даъвогар) иқтисодий судга мурожаат қилиб, «NEW GARDENER» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда-жавобгар)дан 150.000.000 сўм ундиришни сўраган.


Тарафлар ўртасида 2020 йил 15 январда махсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган. Унга асосан жавобгар даъвогарга 20 тонна балиқ маҳсулотларини 2020 йил октябрь ойига қадарли етказиб бериши керак бўлган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар томонидан 150.000.000 сўм миқдорида пулларни 2020 йил май ойига қадар тўлаб бериш мажбурияти олинган.
даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, 150.000.000 сўм пулларни жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2020 йил 25 апрель куни ўтказиб берган, жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, олинган маблағларни ўзининг бошқа бир тадбиркорлиги учун яъни иссиқхонаси учун сарфлаб юборган. Шартномага асосан даъвогарга 20 тонна балиқ маҳсулотларини 2020 йил октябрь ойига қадарли етказиб бермаган ва даъвогардан олган 150.000.000 сўм пулларни қайтармаган. Натижада 150.000.000 сўм қарздорлик юзага келган.
Шу боис, «Лутфий барака» фермер хўжалиги иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 150.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд жараёнида тарафлар тақдим қилган медиатив келишувга асосан даъвогардан 150.000.000 сўм қарздорлиги тўлиқ тан олганлиги, мазкур қарздорликни ўзаро келишиб 2021 йил 1 январга қадар тўлаш ҳамда даъвогар тўланган давлат божи ҳамда почта харажатларидан воз кечиши борасида томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақида 2020 йил 15 ноябрда медиатив келишув тузилганлигини малум қилиб махкур медиатив келишувни тасдиқлаб, даъво аризани кўрмасдан қўлдиришни сўраган.
Медиатив келишув битимини тасдиқлаб имзо чекувчилар сифатида даъвогар «Лутфий барака» фермер хўжалиги раҳбари 1974 йил 15 августда туғилган О.Юлдашев, жавобгар «NEW GARDENER» фермер хўжалиги буғгалтери 1984 йил 24 апрелда туғилган О.Қосимов, нопрофессионал медиатор сифатида Олот туманида хусусий амалиёт билан шуғилланувчи нотариус ёрдамчиси 1995 йил 14 декабрда туғилган А.Хожиевлар томонидан имзо қўйилганлиги аниқланди.
Когон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан «NEW GARDENER» фермер хўжалиги ҳисобидан «Лутфий барака» фермер хўжалиги фойдасига 150.000.000 сўм ундириш ҳақида қарор қабул қилган.



Download 17.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling