- 1. МАРКЕТИНГ НАЗОРАТИ ВА ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
- Маркетинг назорати – бу маркетинг стратегиялари ва режаларининг натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, маркетинг мақсадларига эришишни таъминловчи ўзгаришлар киритиш бўйича тадбирлар комплексига айтилади.
- Маркетинг назоратининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- хатоликларни камайтириш;
- яхшилаш имкониятини аниқлаш;
- бўлаётган ўзгаришларига корхона мослашувчанлиги қанчалик мос келишини аниқлаш ва ҳоказолар.
- Маркетинг назоратининг қуйидаги турлари мавжуд:
- Йиллик режани бажарилишини назорат қилиш (сотилишлар ҳажмлари, бозор улуши, маркетинг ҳаражатлари ва сотилишлар ҳажми ўртасидаги нисбат, молия таҳлили ёрдамида назорат қилинади);
- Фойдалиликни назорат қилиш;
- Стратегик назорат.
- Маркетингни назорат қилиш жараёни 5 та асосий босқични ўз ичига олади:
- назорат қилишга мўлжалланган режа кўрсаткичларини асослаш;
- фаолиятнинг ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини ўлчаш;
- фаолиятни режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларига солиштириш;
- режа кўрсаткичларидан ҳақиқий кўрсаткич фарқи таҳлили;
- янги режалар ишлаб чиқиш ва режани таҳрирлаш.
- Аудит – корхона, фирма, компанияларнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бориш, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказишдир.
- Аудит (инг. аудит – у эшитади) – муайян ваколатлар берилган шахслар – аудиторлар (аудиторлар фирмалари) томонидан хўжалик юритаётган субъектларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий ва хўжалик операцияларининг мамлакат қонунларига мувофиқлигини текшириш мақсадларида ўтказиладиган молия ҳужжатлари экспертизаси ва таҳлили.
- Маркетинг фаолияти 2 хил аудит қилинади:
- Ташқи аудити. Товарни, реклама алоқаларини, фойдаланувчилар билан мулоқотни, миш-мишларни ва бошқаларни аудит қилиш орқали потенциал харидорлар ва содиқ мижозлар томонидан бренд қиймати ва қабул қилиниши таҳлил қилинади.
- Ички аудити. Компания бренд бўлиб ёйилишида бевосита иштирок этадиган ходимларнинг компанияга бўлган муносабатини таҳлил қилиш.
- Маркетинг аудитини ўтказиш учун тавсия этиладиган намунавий саволлар рўйхати.
- Дизайн элементлари - логотип, қадоқлаш, қўшимча график элементлар борми?
- Товар белгиси билан вербал (оғзаки) боғлиқлик борми?
- Товар белгиси билан боғлиқ бўлган махсус вакил борми?
- Товар белгиси билан боғлиқ қўшиқ борми?
- Товар белгиси билан боғлиқ бўлган белгилар (ҳақиқий ёки хаёлий) борми?
- Маҳсулотни намойиш қилишнинг усуллари борми?
- Товар имиджига мос келадиган реклама тадбирлари мавжудми?
- Товар белгиси билан боғлиқ ҳомийлик мавжудми?
- Товар белгиси билан идентификация (аниқланадиган) қилинадиган дизайн элементлари мавжудми?
- Қандай ўзига хос ранглар (бирикмалар) товар белгиси билан боғлиқ эсга олинади?
- Товар белгиси билан боғлиқ афсоналар борми?
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!! - ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!!
Do'stlaringiz bilan baham: |