17-маъруза Режа
Download 32.08 Kb.
|
17 маъруза экоким
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз билимини текшириш учун саволлар
- Таянч сўзлар изоҳ
- Олтингугурт бирикмаларининг атмосферадаги ўзгаришлари
17-маъруза Режа: 1. Олтингугурт бирикмаларининг атмосферага келиб тушиши манбалари. 2. Олтингугурт бирикмаларининг айланма ҳаракати 3. Олтингугурт бирикмаларининг атмосферадаги тарқалиши. Ўз билимини текшириш учун саволлар 1. Олтингугурт бирикмаларининг атмосферага келиб тушиши табиий манбалари. 2. Олтингугурт бирикмаларининг антропоген манбалари. 3. Олтингугурт ангидриди атмосферада қайси механизм бўйича аксидланади? 4. Олтингугурт бирикмалар атмосферада қандай ҳолатда тарқалади? Таянч сўзлар изоҳ 1. Олтингугурт бирикмаларининг ўзгаришлари (SO2 ангидриди кислород, кислород атоми ва гидроксил таъсирида SO3 га оксидланади, сув билан реакцияси натижасида Н2SO4 ва тузлар ҳосил булади). 2. Олтингугурт тарқалиши (чиқиш манбасидан олтингугурт бирикмалари 10 км.гача SO2, 10 км.дан 40 км.гача (Н2SO4, 40 км.дан кейин тузлар ҳолатда тарқалади. Олтингугурт бирикмаларининг атмосферадаги ўзгаришлари Олтингугурт бирикмалари тропосферага асосан атропоген манбалардан келиб тушади. Улар умумий миқдордан 65%-ни ташкил қилади. Ушбу миқдордан 95%-ни олтингугурт диоксиди ташкил қилади. Табиий манбаалардан атмосферага океан юзасида ҳосил бўладиган (майда томчилар) ва таркибида магний, кальций, натрий тузлари бор бўлган аэрозоллар келиб тушади. Уларнинг микдори умумий миқдордан 30%-ни ташкил қилади. Биологик манбалар атмосферага асосан серводород чиқаради, улар 28 дан 49% гача бўлиши мумкин. Океан юзасида H2S миқдори 0,0076-0,76 мкг/м3, континентларда эса 0,05-0,1 мкг/ м3-ни ташкил қилади. Брикмаларининг атмосферадаги яшаш вақти бир неча соатдир. Тропосфера швроитида олтингугурт бирикмалари эркин радикаллар таъсирида оксидланишга дучор бўлади. Масалан, сероводород босқичма босқич SО2-гача оксидланади. Ушбу жараён қуйидаги механизм бўйича амалга ошади: H2S+ОН H2О+ HS HS+ О2 ОН+ SО SО+ HО2 SО2+ОН Ҳосил бўлган олтингурт диоксида, антропоген манбаалардан келиб тушган SО2 – каби оксидланишни давом этади. Бу жараён бир неча механизм бўйича амалга ошиши мумкин. Механизм, газ фазасида SО2 ҳаяжонланган ҳолатига ўтиб молекуляр кислород билан реакцияга киришиб SО3 ҳосил қилади. Охирги тажрибаларга кўра бу оксидланиш механизми фазасида SО2 – ни оксидланиш жараёнини асосийси эмас. Агар ҳаводаги азот оксидлари ёки углеводородлардан бўлса SО2 ни оксидланиш жараёни тезлашади. Бунда оксидланиш жараёнида кислород атоми ва эркин радикаллар иштирок этиши мумкин.Кислород атоми SО2 – молекуласини қуйидаги механизм бўйича оксидлайди. SО2+О+М SО3+М Лекин SО2 атомлари кислород билан оксидланиш реакцияси тропосферадаги олтингугурт бирикмаларини трансформация жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Бу ерда асосий ролни эркин радикаллар ўйнайди: SО2 + ОН +М НSО3+М НSО3+ HО2 SО3 + 2ОН Олтингугурт уч оксиди – олтингугурт ангидриди атмосферадаги сув билан ўзаро бирикиб сульфат кислотани ҳосил қилади: SО3+Н2О H2SО4 Атмосферадаги сув буғларидаги аммиак ва металл ионлари билан реакцияга киришиб сульфат кислота тегишли сульфатларга айланади. Асосан бу – аммоний, натрий, кальций сульфатларидир. Сульфатларнинг ҳосил бўлиши ҳаводаги муаллақ ҳолда бўлган қаттиқ заррачалар юзасида оксидланиш жараёни ҳисобига ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда оксидланиш босқичидан аввал адсорбция юз беради, яъни қуйидаги реакция кузатилиши мумкин: SО2+СаО СаSО3 SО2+МgО МgSО3 Кейинчалик эса, молекуляр кислород билан реакцияга киришиб сульфитларга ўтади. Келтирилган олтингугуртнинг бирикмаларининг атмосфера ҳавосидаги айланма ҳаракати схемаси сароводород ва олтингугурт диоксидини трансформация жараёнларини намойиш этади: (схема ) Атмосфереда SО2, Н2SО4 ва сульфатларнинг миқдорини вақт ва ташланиш манбасидан масофага боғлиқлиги (шамол тезлиги) табиий йўли билан келиб тушиш млн.т.элементлар олтингугурт II йилда антропоген чиқиндилар млн. т.элементлар олтингегерт I йилда атмосфера ҳавосидан ёмғирлар билан ҳамда қуруқ чўкиш жараёнлари натижасида ювилиб чиқарилиши. тезлик константалари Download 32.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling