17 мавзу. Ташқи савдо сиёсати Кейс. Жст хитойга нима учун керак?


Download 13.63 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi13.63 Kb.
#1264264
Bog'liq
17 мавзу


17 мавзу. Ташқи савдо сиёсати
Кейс. ЖСТ Хитойга нима учун керак?
Хитой учун иқтисодиётни ўстириш ва ислоҳотларни жиловлашда энг яхши йўл ЖСТ га аъзо бўлиш. Жаҳон иқтисодиёти мураккаблашаётган ва ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган бир вақтда Хитойнинг унда иштироки Хитойнинг ўзи учун ҳам АҚШ, Осиё ва бошқа мамлакатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. ЖСТга аъзо сифатида Хитой халқаро савдо ва инвестицияларни тартибга солишда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Шу билан биргаликда Хитой ЖСТдаги ўзининг низоларни бартараф этиш бўйича устунлигидан фойдаланиб савдо манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларига эга бўлади. Хитой экспорт қилувчилари ўзининг ҳамкорларининг ЖСТ томонидан қўйиладиган талабларидан ўзлари учун фойдаланадилар. Бу шуни билдирадики, ЖСТ аъзолари ўз бозорларида Хитой маҳсулотлари учун дискриминацион чораларни қўя олмайдилар. Хитойнинг ЖСТга аъзо бўлиши чет эллик инвесторларнингХ итойга бўлган қизиқишини янада кучайтиради. Хитойга қўшимча молиявий маблағларнинг оқими қўшимча юқори тўланадиган иш жойларининг кўпайишига давлат ғазнасининг солиқлар ҳисобидан кўпайишига олиб келади.
Бу эса Хитойнинг замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятини беради. Хитойнинг ЖСТ олдидаги мажбуриятлари иқтисодиётнинг турли тармоқларида рақобатни кучайтиради. Хитой истеъмолчиларининг рақобатдан оладиган фойдаси шу бўладики, бундан товар ва хизматларнинг тури кўпаяди, уларнинг сифати ошиб нархлари арзонлашади. Рақобат келажакда ишлаб чиқариш ва самарадорликнинг ошишига, бу эса Хитой иқтисодиётининг ўсишига ва Хитой фирмаларига ҳар қандай бозорда таниқли кўп миллатли корпорациялар билан рақобатлашишга имконият яратади.
Хитойнинг ЖСТ га аъзо бўлганидан кейин молия соҳасидаги хизмат доираси кенгаяди. Бу соҳадаги рақобат ўз навбатида Хитойнинг маҳаллий секторининг ривожланишини рағбатлантиради, натижада компаниялар ва истеъмолчилар танловлари миқёси кенгаяди.
Саволлар

  1. Жаҳон глобал иқтисодиётида қайси ташқи савдо сиёсатига амал қилиниши керак?

  2. Тарифлар ва квоталар иқтисодиётни ривожлантирадими ёки тўхтатадими?

  3. Мамлакатга эркин иқтисодий зоналар нима учун керак?

Download 13.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling