18-Маъруза. Электр занжирларининг ўтиш ва импульс тавсифлари
Электр занжирларининг ўткинчи ва импульс тавсифлари
Download 440.36 Kb.
|
18maruza
18.2. Электр занжирларининг ўткинчи ва импульс тавсифлари Ўткинчи жараёнларни ҳисоблашнинг вақт усули асосида занжирнинг ўткинчи ва импульс тавсифлари ётади. Ўткинчи тавсиф деб занжир киришига бирлик функция (18.1) шаклидаги таъсирга нисбатан занжирнинг реакциясига айтилади. Занжирнинг ўткинчи таъсири билан белгиланади. Импульс тавсифи деб занжир киришига бирлик импульс ( функция) функцияси шаклидаги таъсирга нисбатан занжир- нинг реакциясига айтилади.Импульс тавсиф билан белгиланади. Бунда, ва занжирдаги нолли бошланғич шартларда аниқлана-ди. Реакциянинг тури ва таъсирнинг турига кўра (ток ёки кучланиш) ўткинчи ва импульс тавсифлари ўлчамсиз (агар таъсир ва реакция фақат кучланиш ёки фақат токдан иборат бўлса) ёки (таъсир- ток, реакция-кучланиш) ёки V/A (кучланиш ва ток) бўлиши мумкин.Ўткинчи ва импульс тавсифлари тушунчаларини қўллаш натижасида занжирлардаги ҳисобланиши мураккаб бўлган ихтиёрий шаклдаги нодаврий сигналлар таъсирини бирлик ёки импульс функцияларининг занжирига таъсири натижасидаги занжир реакция- сини аниқлаш билан алмаштирилади; бунда берилган мураккаб таъсир ёки билан апроксимацияланади. Чизиқли занжирнинг натижавий таъсири (суперпозиция усулини қўллаб) элементар ёки таъсирларга занжир- нинг реакцияларини йиғиндиси сифатида аниқланади. Чизиқли пассив занжирнинг ўткинчи 18.6-расм ва импульс тавсифлари орасида муайян боғланиш мавжуд.Бу боғланишни аниқлаш учун келтирилган бирлик функцияни бир-биридан вақтга силжитилган (18.6-расмга қаранг) бирлик функциялари айирмаларининг лимити деб қараш лозим: (18.3) яъни бирлик импульс функцияси бирлик функциясининг ҳосиласига тенг. Кўрилаётган занжир чизиқли деб фараз қилинганлиги учун, (18.3) боғланиш занжирнинг импульс ва ўткинчи реакциялари учун ҳам сақланиб қолади (18.4) яъни импульс тавсиф ўткинчи тавсифнинг ҳосиласига тенг бўлади. Бу (4) тенглама (занжир учун нолли бошланғич шарт) вазият учун жўялидир. Агар бўлса ни шаклида ифодаланиб, ушбу ҳолат боғланиш тенгламасини аниқлаймиз: (18.5)Занжирнинг ўткинчи ва импульс тавсифларини аниқлаш учун юқорида кўрилган классик ёки оператор усулларини ҳам қўллаш мумкин. Классик усулнинг моҳияти шундаки, унинг ёрдамида бирлик ёки импульс функциялар шаклидаги таъсирларнинг занжирдаги вақт бўйича реакцияси аниқланади. Аксарият, классик усул ёрдамида ўткинчи тавсифни аниқлаш қулайдир; импульс тавсия ни эса (18.4) ва (18.5) тенгламалар вақтнинг онида кучланиш манбаи га уланишдаги ёки оператор усули ёрдамида аниқлаш қулайдир. Мисол. Классик усул ёрдамида 18.6-расмда келтирилган схема учун кучланиш бўйича ўткинчи тавсифини аниқланг. Ушбу занжир учун сиғимдаги кучланиш билан мос бўлади:Download 440.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling