18-маъруза. Транзакцияларда параллелизм ва маълумотларни тиклаш Режа


Download 192 Kb.
bet7/9
Sana23.12.2022
Hajmi192 Kb.
#1045606
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maruza-18 -maruza

READ UNCOMMITTED

Ҳа

Ҳа

Ҳа

READ COMMITTED

Йўқ

Ҳа

Ҳа

REPEATABLE READ

Йўқ

Йўқ

Ҳа

SERIALIZABLE

Йўқ

Йўқ

Йўқ



8. Ҳимоя сатҳлари ва ҳимоя сатҳларини аниқловчи SQL операторларининг синтаксис таҳлили

Транзакцияларнинг ҳимоя сатҳлари қуйидаги оператор билан берилади:


SET TRANSACTION {ISOLATION LEVEL
{READ UNCOMMITTED
| READ COMMITTED
| REPEATABLE READ
| SERIALIZABLE}
| {READ ONLY | READ WRITE}}.,..
Бу оператор кейинги транзакциянинг бажарилиш режимини аниқлайди, яъни бу оператор ўзи узатилаётган транзакция режимининг ўзгаришига таъсир этмайди. Одатда SET TRANSACTION операторининг бажарилиши алоҳида транзакция сифатида белгиланади:
… (олдинги транзакция ўзининг ҳимоя сатҳида бажарилади)
COMMIT;
SET TRANSACTION ISOLATION LEVEL REPEATABLE READ;
COMMIT;
… (кейинги транзакция REPEATABLE READ ҳимоя сатҳи билан бажарилади)
Агар ISOLATION LEVEL иловаси берилган бўлса, у ҳолда ҳимоя сатҳларини аниқлайдиган параметрларидан бири ундан кейин келиши керак.
Бундан ташқари, READ ONLY ёки READ WRITE белгиларини бериш керак. Агар READ ONLY белгиси кўрсатилган бўлса, у ҳолда транзакция фақат маълумотларни ўқийди деб фараз қилинади. Бундай транзакция учун ёзув қўйишга уринишда хато келиб чиқади. READ ONLY белгиси МББТ дастурчилари учун сериялашнинг бошқа усулларини қўллаш йўли билан (масалан, версияларни белгилаш усули) блокировкалар сонини камайтириш имкониятини бериш учун киритилган.
SET TRANSACTION оператори қуйидаги шартларни қаноатлантириши керак:

  • Агар ISOLATION LEVEL иловаси бўлмаса, у ҳолда жимлик қоидасига кўра SERIALIZABLE қабул қилинади.

  • Агар READ WRITE белгиси берилган бўлса, у ҳолда ISOLATION LEVEL параметри READ UNCOMMITTED қийматини қабул қила олмайди.

  • Агар ISOLATION LEVEL иловаси READ COMMITTED каби аниқланган бўлса, у ҳолда транзакция жимлик қоидасига кўра READ ONLY қийматни қабул қилади. Акс ҳолда транзакция жимлик қоидасига кўра READ WRITE қиймати каби ҳисобланади.


Download 192 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling