18-расм Мебел саноати субъектлари риск харитаси ва матрицаси
Download 55.42 Kb.
|
olindi рискларни баҳолаш методологиясининг якуний бо
2.3 Тавсия этилган рискларни баҳолаш методологиясининг якуний босқичи, бажарилган ишларнинг натижаларини жамлашига қарамай, энг кўп вақт талаб қилувчи ва муҳим босқичлардан бири ҳисобланади, чунки у мебел саноати субъектлари учун рискларни бошқариш кетма-кетлигини белгилайди. Унинг таркибий мазмуни кетма-кет 3 та операцияни бажаришга қисқартирилади: 1. Ушбу риск омилларининг хусусиятлари, унинг ҳақиқий ва башорат қилинган даражаси, юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг нархи, ҳисоб-китобларнинг ишончлилиги, мақбул қиймат тўғрисида илгари олинган барча маълумотларни, тадқиқот давомида аниқланган бошқа параметрларни жамлаш имконини берувчи ҳар бир риск учун портфел яратиш. Йиғилган рисклар портфелининг умумийлиги мебел саноати субъекти учун индивидуал риск қўлланмаси бўлиб, унинг асосида барча кейинги рискларни бошқариш операциялари амалга оширилади. 2. Рисклар эҳтимоли ва ўрганилаётган бизнес-жараёнларнинг субъект иқтисодий-хўжаликфаолияти учун аҳамиятини таққослаш асосида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар кўламини график талқин қилувчи рисклар харитасини яратиш. Унинг амалий мақсади мебел саноатида хўжалик юритувчи субъектларнинг энг рискли бизнес жараёнларини аниқлаш имконини беради. 3. Олдинги операция жараёнида олинган мумкин бўлган салбий оқибатлар кўлами ва рискларни бошқаришга ажратилган харажатлар миқдори ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи риск матритсасини шакллантириш. Амалий нуқтаи назардан, бундай таққослашни ташкил этиш мебел саноати субъектлари учун мавжуд ресурс чекловларини ҳисобга олган ҳолда рискларни бошқариш кетма-кетлигини аниқлаш имконини беради. Шундай қилиб, экспертлардан илгари олинган фикрларини инобатга олган ҳолда (илова), биз мебел саноати субъектлари учун муаллифлик харитаси ва риск матрицасини (18-расм) туздик, бунда ҳам салбий оқибатлар келтирувчи энг кенг тарқалган тенденциялар акс эттирилган. 18-расм - Мебел саноати субъектлари риск харитаси ва матрицаси Расмдаги маълумотларга кўра, энг катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган субъектнинг ички рисклари, бошқарув харажатлари ўртачадан паст даражада бўлиб, бизга 2-ранг гуруҳини белгилашга имкон берди ва уларни рискларни бошқариш кетма-кетлигида биринчи ўринга қўйиш кераклигини кўрсатди. Мебел саноатининг ташқи рисклари гуруҳи ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу бизнес жараёнлари учун нисбатан юқори даражадаги аҳамиятга эга ва рискларнинг юзага келиш эҳтимоли ўртача, лекин уларни бошқариш харажатлари тезкор, жавоб бериш учун жуда юқори. Шу сабабли бошқарув ходимлари ушбу гуруҳга фақат охирги чора сифатида эътибор беришлари керак. Қолган гуруҳлар тавсия этилган рискларни бошқариш бўйича рейтинг кетма-кетлигининг 3-5 ранг гуруҳларида ичида тақсимланади. Шундай қилиб, тавсия этилаётган риск харитаси ва матрицасини қуриш ва фойдаланишга бўлган ёндашув мебел саноати субъектларининг рискларини баҳолаш учун тавсия этилган методологиянинг асосий ва якуний элементларидан биридир. Унинг амалий қўлланилиши, бир томондан, рисклар таъсирининг салбий оқибатлари ҳажмини максимал даражада камайтиришга, иккинчи томондан, рискларни бошқариш тизимида чекланган ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган рискларни бошқаришнинг аниқ кетма-кетлигини яратиш ва асослаш имконини беради. Тавсия этилган рискларни баҳолаш методологиясининг мазмунига қайтадиган бўлсак, шуни таъкидлаш мумкинки, унинг яна бир асосий элементлари иккита блокнинг ўзаро богълиқлиги: бизнес жараёнларини кузатиш ва иқтисодий рискларни мониторинг қилиш, фаолиятни бошқариш жараёнида барча кирувчи маълумотлар оқимларини тўплаш ва тарқатиш. ортиб бораётган ноаниқликни текислаш призмаси орқали металлургия саноати субъектининг. Кейинги тадқиқот жараёнида уларнинг тафсилотига алоҳида эътибор берилади. Шундай қилиб, ушбу бандда биз бизнес-жараёнларнинг якуний мақсадларига эришишга таъсир этувчи рискни яратувчи омилларни босқичма-босқич аниқлаш, танлаш ва комбинациясига асосланган ҳолда ҳисоб-китобларнинг ишончлилигини текшириш ва рискнинг мақбуллик даражасини аниқлаш учун мебел саноати субъектларининг рискларини баҳолаш бўйича ўз методологиямизни ишлаб чиқдик. Унинг ажралиб турадиган хусусияти миқдорий ва сифат усулларининг комбинациясига асосланган рискларни баҳолашга икки томонлама ёндашувнинг интеграцияси бўлиб, бу математик моделларда нотўгъри ҳисоб-китобларни аниқлаш ва рискларни бошқуви тизиминфички рискларининг бир қисми юзага келишини нейтраллаш имконини беради. Шу билан бирга, таклиф этилаётган методологиянинг амалий интеграцияси нафақат ўрганилаётган субъектлар фаолиятига риск юки даражасини баҳолашга, балки рискларни максимал даражада камайтиришга, унинг салбий оқибатлар ҳажми ва рискларни бошқариш тизимининг чекланган ресурслари сарфини оптималлаштиришга қаратилган илмий асосланган рискларни бошқариш кетма-кетлигини яратишга имкон беради. Бинобарин, ушбу методология яратилаётган рискларни бошқариш тизимининг асосий элементларидан бирига айланади. Хусусан, у металлургия саноати корхоналарининг бизнес-жараёнларида рисклар мониторинги муаллифлик методологияси ва рискларни бошқариш алгоритмининг асосини ташкил қилади. Download 55.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling